1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзанинг мустаҳаблари

17:00 / 13.05.2020 2707 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини намоз ўқишдан олдин бир неча дона ҳўл хурмо билан очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, қуруқ хурмо билан, у ҳам бўлмаса, бир неча ҳўплам сув ичар эдилар».

Термизийнинг ривоятида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қишда хурмо билан, ёзда сув билан оғиз очар эдилар», дейилган.

Шарҳ: Бу ривоятларда ҳам нима билан оғиз очиш яхши эканлиги ҳақида сўз кетмоқда. Хурмо билан сув бу борада асосий нарсалар эканлиги таъкидланмоқда.

Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан Ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:

1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан тезда, Шом намозини ўқишдан олдин оғизни очиш. Оғизни ширин ва ҳўл нарса билан очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғусл­ни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Тил ва тана аъзо­ларини ортиқча гап-сўз ва амаллардан тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик қилиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайри эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва саловотларни кўпайтириш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Жаъфар айтади .Аҳмад ибн Ҳанбални Маъмуннинг олдига олиб боришди. Фуротни кечиб, ўтиб борсам, у хонтахта устида ўтирган экан. Унга салом бердим. .Эй Абу Жаъфар, давоми...

2363 08:00 / 26.12.2020
2013 йилда мусулмон дунёсида барчанинг диққатэътиборини ўзига тортган ажойиб бир хабар тарқалди. Ўша йили дунёга таниқли машҳур сураткаш Адел Қурайший ўзининг давоми...

14953 12:00 / 05.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизнинг бирортангиз модомики шошилиб, .Дуо қилдим, ижобат бўлмади,, демасагина давоми...

3444 09:40 / 20.04.2019
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2729 11:30 / 06.08.2022
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021