1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўн биринчи мақола)

16:00 / 05.05.2020 1228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25. Ифторлик пайтидаги дуонинг қабул бўлиши ҳам Рамазоннинг фазилатидандир.

Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши бор, уларнинг дуолари қайтарилмайди: одил раҳбар, рўзадор ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси», деганлар.

26. Саҳарликнинг фазилати.

Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бор», деганлар».

Имом Табароний Абу Саъид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик тўла баракадир. Бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам, уни тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва У Зотнинг фаришталари саҳархўрларга салавот айтади», деганлар.

Имом Абу Довуд Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизнинг рўзамиз билан аҳли китоблар рўзаси ўртасидаги фарқ – саҳарлик ейишдир», дедилар».

27. Қадр кечасининг фазилати. Бутун инсониятнинг йиллик тақдири қайд қилинадиган, энг юксак қадрли кеча – Қадр кечаси ҳам айнан Рамазон ойига яширилган. Бу кечанинг қанчалар улуғлигини англашга қуйидаги оятларни тадаббур қилиш кифоя:

«Албатта, Биз У (Қуръон) ни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир». (Қадр сураси, 1–5-оятлар).

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким Қадр кечасини ибодат билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дейилган.

Айрим саҳоба ва тобеинлар Қадр кечасини топиш ва улуғлаш мақсадида Рамазонинг охирги ўн кечасида ғусл қилиб, ўзларига хушбўйликлар суртишни мустаҳаб санашар экан.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Яқин ўн йилларда содир бўлган бу воқеани ўз қулоғи билан эшитган муҳтарам устозларимиздан бирининг айтганлари менга шунчалик таъсирли бўлдики, ҳамон барча давоми...

5827 14:00 / 17.01.2020
Зубайр ибн Адий раҳимаҳуллоҳ шундай ривоят қилади Биз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳузурига бориб, у зотга Ҳажжож раҳимаҳуллоҳнинг бизга қилаётган зулмидан давоми...

2386 15:28 / 05.01.2022
Абу Алийя айтади .Бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар билан ўтирган эди. Кун ярим бўлиб, қиздира бошлагач, одамларга .Мен қайтиб келгунимча шу ерда туринглар, деб, давоми...

1497 08:04 / 18.11.2020
Қуръони Каримда .закот, сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида у намоз билан бирга зикр қилинган. Қолаверса, Пайshyғамбаримиз соллаллоҳу давоми...

3897 14:30 / 02.06.2019
Аудиолар

121617 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43079 14:35 / 11.08.2021