1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарёга иккинчи карвон йўлга тушди

15:00 / 04.05.2020 2113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсин!

Бир неча дақиқа олдин Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Сўгалли ота кўчаси, 5-уйда ташкил этилган хайрия штабидан озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, дори-дармонлар, ўйинчоқлар ва бошқа турдаги жами 70 тоннача маҳсулот юкланган автокарвон Сирдарё томон йўлга тушди.

Бу карвон Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида офатдан зарар кўрган фуқароларга етказиб берилади.

Карвонни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва ёрдам штаби ташкилотчилари Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, офият сўраб, дуолар билан кузатиб қўйишди.

Эслатма: Сирдарёликларга ёрдам хайрия штабига ун, шакар, гуруч, макарон, ёғ каби узоқ сақланадиган, тез бузилмайдиган қуруқ озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилиняпти. Шунингдек, офатдан зарар кўрганларга биринчи навбатда керак бўлиб турган қурилиш материаллари ҳам қабул қилинмоқда.

Аллоҳ таоло хайр-эҳсонлар қилган, хайрия ишларига бевосита ва билвосита ҳисса қўшган барча саховатпеша азизларимизга Ўзи ваъда қилган ажру савобларни ато этсин!

Бирлигингга кўз тегмасин, меҳри дарё, бағрикенг халқим!

Штаб манзили: Grand Ta'lim NTM

(https://goo.gl/maps/aYdWRJRNQghBfhux7)

Телефонлар:

+998 93 397 0012

+998 97 412 2775

Саволлар учун: @grandtalimadmin_bot

Маълумотлар учун: @sardoba2020

Хайрия маблағлари ўтказиш учун:

8600 3329 4846 7836

URMANOV IXLOSIDDIN

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси 2005 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент шаҳридаги бир неча масжидларда имом ноиби вазифасини бажариб келган давоми...

1868 19:40 / 31.07.2020
Мақола мавжув эмас

5677 05:00 / 11.03.2017
The New Arabia нашрининг ёзишича, 21 март якшанба куни Каутар Бушаллихт муслима аёл илк бора парламент аъзоси этиб сайланди.У иқлимни ўрганиш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш давоми...

2354 19:30 / 26.03.2021
Махсус комиссия 24 сентябрдан жума намозлари ва бошқа намозларни фақатгина масжиднинг очиқ саҳналарида ўқиш бўйича чекловни бекор қилди.Соғлиқни сақлаш давоми...

1950 11:45 / 20.09.2021
Аудиолар

211063 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130324 14:35 / 11.08.2021