1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ёрдам штабига кўнгиллиларни таклиф этамиз

16:35 / 03.05.2020 1838 pdf Ўқиш режими + -

Сардобадаги офатда зарар кўрганларга ёрдам бериш штаби ташкил қилингани ҳақида эълон берилган заҳоти юртдошларимиздан юзлаб мурожаатлар бўлиб, миллионлаб сўмлик ўтказмалар, нақд пуллар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа турдаги хайриялар келиб туша бошлади.

Баҳамжиҳатликдаги ушбу уринишлар сабаб бугун эрталаб «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти биноси ёнидан Сирдарё вилоятидаги ҳамюртларимиз учун тайёрланган юк машиналари карвони йўлга тушди.

Айни дамда яна кўплаб юртдошларимиз томонидан тинимсиз равишда озиқ-овқат, кийим-кечак бошқа зарурий ашёлар келиб топшириляпти. Уларни ажратиш, жойлаштириш, машиналарга юклаш учун кўнгиллиларнинг ёрдамига эҳтиёж сезилмоқда.

Шунингдек, юк машинаси билан хизмат қилиш истагида бўлган дўстларимизни ҳам савобли ишдаги ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

Хайрия штаби манзили:

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй.

Телефонлар:  +998 93 397 0012

Боғланиш учун: @grandtalimadmin_bot

Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати билан Умра ndash 2022rdquo давоми...

10766 17:06 / 15.01.2022
Мўминмусулмонлар учун муқаддас бўлган, руҳий покланиш, меҳроқибатли бўлиш, муҳтожларга кўмак ва ғамхўрлик кўрсатишга ундовчи Рамазон ойи ва муборак Рамазон давоми...

707 05:06 / 30 март
Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони давоми...

2348 08:30 / 12.03.2021
Мусулмонлар учун энг мўътабар жой бўлган Масжидул Ҳарамнинг имоми, дунёдаги машҳур Қуръон қориларидан бири Абдул Раҳмон АлСудайс Масжидул Набавияда давоми...

2270 14:00 / 22.03.2021
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021