1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳурматли тадбиркорлар...

11:03 / 03.05.2020 1620 pdf Ўқиш режими + -

Ҳурматли тадбиркорлар, маълумки Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолишди. Уларга имкон қадар тезроқ ёрдам бериш, оғир синовли кунларда елкадош бўлиш ниятида, саховатпеша халқимиз чин ихлос билан 3 май куни эрта тонгдан хайрия штаби манзилига турли хилдаги кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келишмоқда. Эҳсон маҳсулотларини хайрия штабидаги ходимлардан иборат кўнгиллилар жамоаси қабул қилиб, тартиблаштирмоқда.

Шу муносабат билан юртдошларимиз томонидан қилинган ҳар хил турдаги кийим кечак ва озиқ-овқат маҳсулотларини тартибли ҳолатда жойлаш учун махсус қоплар ва халталарга эҳтиёж туғилмоқда. Шундай маҳсулотлар билан шуғулланувчи ёки ишлаб чиқарувчи тадбиркорларимиз бўлса, қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари сўралади.

Хайрия штаби манзили:

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй.

Мўлжал: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси олдида

Телефонлар:

+998 93 397 0012

+998 97 412 2775

Саволлар учун: @grandtalimadmin_bot

Islom.uz портали

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 3 март куни Қуръони Карим ndash Мусҳафи шарифнинг Дорул Ғавсоний нашри навбатдаги янги нашри сотувга чиқдиМусҳафи шарифнинг ушбу янги нашрини давоми...

2632 08:43 / 03.03.2021
Жорий йил 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда давоми...

1134 16:27 / 11.10.2024
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом давоми...

4297 09:38 / 30.11.2018
Миср Бош имоми, алАзҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб тавсиясига асосан мамлакат президенти Абдулфаттоҳ асСиси фармони билан алАзҳар мажмуаси ҳузуридаги давоми...

1039 14:01 / 18.08.2024
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021