1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон рўзасининг фазилати

18:00 / 30.04.2020 1887 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик масофага) узоқ қилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: «Рамазон ойи ҳақида сен отангдан, отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитган нарсани гапириб бер», дедим. «Яхши. Отам менга шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди, мен эса унинг қиёмини суннат қилдим. Ким унинг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса ва (кечаларини) бедор ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқади», дедилар».

Насоий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Айтинг-чи, фарз намозларни ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билсам ва бунга ҳеч нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. «Аллоҳга қасамки, бунга ҳеч нарсани зиёда қилмайман», деди».

Муслим ривоят қилган.

Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, давоми...

2464 16:21 / 12.10.2020
Риёзиёт олими алХоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай дедиАгар инсон яхши ҳулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни давоми...

4440 12:05 / 29.07.2019
Воиз Ибн Саммок айтади .Ибодатгўй бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Уни қидириб топиб, уйига бордим. У киши уйида ўзига қабр кавлаб олган экан. Ўзи эса қабрнинг бир давоми...

4289 11:00 / 29.06.2022
Ассалому алайкум, қадрли мўминмусулмонларМаълумингизки, Тошкент вилояти вакиллигининг бош имомхатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг икки ҳафтадирки тоблари йўқ. давоми...

1460 20:19 / 11.09.2020
Аудиолар

211150 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130409 14:35 / 11.08.2021