1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (саккизинчи мақола)

15:40 / 30.04.2020 1731 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

18. Рамазоннинг биринчи кечасининг ҳам алоҳида фазилати бор. Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: «Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!», дейди», деганлар.

19. Рамазонда ҳар куни жаннат безатилади. Жаннат ўзи таърифига тил, фикрлашга ақл ожиз даражада гўзал. Аммо Рамазон кунлари у янада безатилар экан. Ҳадисда: «Аллоҳ таоло Рамазонда ҳар куни жаннатини безатади», дейилган. Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган.

20. Рамазон рўза ибодати ойидир. Рамазон ойининг  энг буюк хусусияти, фазилати – унинг рўза ойи эканидир. Рўзанинг дунявий ва ухравий: руҳий, жисмоний, ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа кўплаб фойдалари барчага маълум. Биз ушбу ойнинг шарофати билан ана шундай буюк ибодатга сазовор бўламиз. Рўза ибодатига тегишли барча фазилатлар бевосита Рамазон ойига боғлиқдир. Ислом динининг беш рукнидан бири бўлган рўза ибодати учун айнан Рамазон ойининг танланиши бу ойнинг фазли учун етарлидир.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Авзоий айтади .Билол ибн Саъднинг ўғли Константинополда вафот этди. Бир киши унинг йигирма неча дирҳам қарзи борлигини даъво қилиб келди. Билол унга .Ҳужжатинг давоми...

2568 08:00 / 30.11.2019
Буюк Британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул давоми...

3015 11:30 / 18.05.2021
Муҳаммад ибн Абдулмалик Ҳамадоний ўзининг .Тарих, китобида шундай ёзади .Азудуддавлага баланд тоғ устида бир неча курдлар йўлтўсарлик қилаётгани ҳақида хабар давоми...

3543 08:00 / 24.11.2020
Бу воқеа, аслида 1999 йилда рўй берган. Унгача Жефри Ланг эътиқод масаласида жуда кўп қарамақаршиликларга дуч келганди.Ёш католикЖефри Ланг АҚШдаги энг йирик давоми...

5603 20:08 / 16.11.2018