1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўза тутган киши қўполлик қилмасин

19:20 / 28.04.2020 2381 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаси очликдан бошқа нарса эмас. Қанчадан-қанча намозхонлар борки, уларнинг намоздан топадиганлари уйқусизликдан қийналиш, холос», деганлар».

Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзлар айтмасин, қўполлик қилмасин. Бирор киши у билан уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта «Мен рўзадорман», десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Аллоҳ таоло: «Рўзадор Мени деб емайди, ичмайди, шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Мен учундир, унинг савобини Ўзим бераман. Ҳар бир яхшиликка эса ўн баробар яхшилик бордир», деган».

Бухорий ривоят қилган.

Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатнинг бир эшиги бор. У Раййон деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради, бошқа ҳеч ким кирмайди. «Рўзадорлар қаерда?» дейилади. Рўзадорлар турадилар. У эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Улар киргач, эшик беркитилади, (сўнг у эшикдан) бошқа ҳеч ким кирмайди».

Бухорий, Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуга ўлим онлари яқинлашганда, шундай дердилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра ҳеч бир киши мен учун маҳбуброқ ва менинг давоми...

1846 12:00 / 31.10.2020
Аллоҳ таоло Ҳудrdquo сурасида.Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. давоми...

3758 17:05 / 07.11.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъбон ойидаги амаллари Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш давоми...

293287 13:00 / 13.02.2025
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Рум шоҳи Қайсар халифа Муовияга мактуб ёзди .Сенга салом бўлсин Аммо баъд менга Аллоҳга энг суюкли калима нималигини, иккинчи, давоми...

3610 08:45 / 20.01.2019