1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (олтинчи мақола)

15:40 / 28.04.2020 1958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

13. Рамазон тинчлик элчиси, гўзал ахлоқ ва яхши одоб фурсатидир. Биров билан тортишиш, жанжаллашиш асли яхши иш эмас. Рамазонда бундай амаллардан янада узоқроқ бўлиш, ҳатто биров сўкса ҳам, ҳақорат қилса ҳам, унга рўзадорлигини айтишдан бошқа жавоб қайтарилмайди.

Имом Бухорий ва Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангизнинг рўза тутган куни бўлса, шаҳвоний сўз ва амалларни қилмасин ҳамда бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: «Мен рўзадор кишиман», десин», деганлар.

14. Рамазон руҳан покланиш, ахлоқан юксалиш ойидир. Рамазонда шайтонлар кишанланиб, инсонни ёмонликка чорловчи васвасалари чекланиб, кишиларга ўзларини тарбиялашга имкон берилади. Бинобарин, бу ойда қилинган гуноҳнинг жазоси қаттиқроқ бўлади. Шу боис, ҳадисларда Рамазонда барча ахлоқсизликлардан, гуноҳлардан покланишга қаттиқ тарғиб қилинган. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга кўра амал қилишни қўймаса, унинг таом ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», деганлар. Бу ҳадисни Бухорий, Абу Довуд ва Ибн Можалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
.Ахлоқ, .хулқ, сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шаклланадиган хулқатворни билдиради.Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таърифлаганлар. Яъни ирода ўзига давоми...

2000 15:16 / 14.12.2019
Шайх Нажм ибн Абдулваҳҳоб Шерозийнинг ўғли айтади .Отам ўлим ҳолатида бетоб бўлиб ётиб, менинг йиғлаётганимни кўриб қолдилар. .Сенга нима бўлди, дедилар. .Йўқ, давоми...

3419 07:00 / 01.02.2019
Шайх Саъид Муҳаммад Нур раҳимаҳуллоҳ Қоҳиранинг Шубра маҳалласида таваллуд топган. У Шайх Муҳаммад Барбарий раҳимаҳуллоҳ қироати ёзилган камсонли давоми...

2123 11:03 / 08.09.2020
Абу Саъиддан ривоят қилинади Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкинсочинликда эди. Бир куни ўйинкулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср, ва шом намозларини ўқимади. давоми...

4039 07:00 / 15.12.2018