1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мерос илмида «авл» тушунчаси (биринчи мақола)

10:30 / 27.04.2020 2337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мерос илмида «авл» тушунчаси ўзига хос аҳамиятга эга.

«Авл» сўзи луғатда «ҳаддан ошиш» маъносини англатади.

Мерос илми истилоҳида «авл» сўзи мерос тақсимланганда ҳақ эгалари улушининг аслда бор улушлардан ошиб кетишини англатади.

Мисол учун, бир аёл вафот этиб, ортидан эри ва икки туғишган синглиси қолди. Бунда:

Эрга мероснинг ярми;

Икки туғишган синглисига мероснинг учдан иккиси тегади.

Бунда масаланинг асли олти улуш бўлади.

Эрга олтининг ярми – уч улуш тегиши лозим.

Икки туғишган сингилга олтининг учдан иккиси – тўрт улуш тегиши лозим.

Эрнинг улуши – учга икки туғишган сингилларнинг улушини – тўртни қўшсак, етти бўлади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Демак, меросхўрларнинг ҳиссаси бу масалада асл, яъни олти улушдан бир улушга ортиб кетди. Бу ҳолатда аслни ташлаб, авлга ўтилади. Қолган меросни олти улушга эмас, етти улушга тақсимланади. Энди улушлар тенг тақсимланаверади.

Авл масаласи бўйича биринчи бор ҳукм чиқарган киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бўлганлар. У кишига эр ва икки туғишган сингил ҳамда эр, она ва туғишган сингил ораларида мерос тақсимлаш бўйича иккита масала ориз бўлган. Шунда у киши бу масалани ечиш бўйича саҳобаларга маслаҳат қилганлар. Аббос ибн Абдулмутталиб ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу­мо авл қилишга оид гапни айтганлар. Ҳазрати Умар буни қабул қилиб, ҳукм чиқарганлар. Қолган саҳобалар ҳам бу ишни маъқуллашган. Фақат Ибн Аббос Ҳазрати Умарнинг вафотларидан кейин бош­қача фикр айтдилар. У кишининг фикрича, етмай қолган ҳисса меросхўрлардан энг заифининг ҳаққидан олиб ташланади.

Авл бўладиган ва бўлмайдиган масалалар

Масалаларнинг асли еттита бўлиб, улар: икки, уч, тўрт, олти, саккиз, ўн икки ва йигирма тўртдан иборатдир.

Мазкур етти масаладан тўрттаси: икки, уч, тўрт ва саккиз авл бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қудуқларнинг ҳукмлари ҳақидаги фасл . . . . .Бир қудуққа нажас тушса ёки унинг ичида ҳайвон ўлиб, шишиб кетса, ёхуд титилиб кетса, ё давоми...

5369 13:33 / 22.10.2020
. Беш фарз ва витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир. Илло, вақт тор бўлиб қолса ёки унутса, ёхуд олтитадан давоми...

3620 19:00 / 25.05.2023
учинчи мақола10. Тартибли қилмоқ.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай давоми...

5652 13:00 / 02.07.2020
Осмон, булоқ ва қудуқнинг суви ушрийдир. Мазкур сувларга биров эга бўлмагани учун шундай дейилган. Улар ўзлари оқадиган ёки чиқадиган ерлар ушрий бўлгандагина, давоми...

2304 19:00 / 31.01.2025