1447 йил 4 шаъбон | 2026 йил 23 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

84-боб. Ходимни аъробийга сотиб юбориш

18:30 / 20.04.2020 2567 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амрадан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо чўрисига: «Вафот этсам, озодсан», деди. Сўнг Оиша бемор бўлиб қолди.

Шунда акасининг ўғиллари асли суданлик табибдан сўрашди. У:

«Сизлар сеҳрланган аёл ҳақида гапиряпсизлар. Уни чўриси сеҳрлаб қўйган», деди.

Оишага хабар етганда:

«Сен мени сеҳрладингми?!» деди.

«Ҳа», деди.

«Нима учун, абадий нажот топмагур?! – деди. Кейин: – Уни энг ёмон эгалик қиладиган арабларга сотиб юборинглар!» деди.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўз чўриларига вафотларидан кейин унинг озод бўлишини билдирдилар.

Қулдорликка қарши курашнинг йўлларидан бири ҳам шу бўлган. Бунинг учун Ислом «мудаббар» деган усулни жорий қилган.

Хожанинг ўз қулларига «Вафот этсам, озодсан», деб тайинлаб қўйиши ҳам қул озод қилишнинг бир йўли бўлиб, савоби хожага тегади. Акс ҳолда қул мерос сифатида хожанинг болаларига ўтиб, қуллигича қолади.

Ислом ўша пайтдаги одамларни қулдан ҳам, савобдан ҳам маҳрум қилмаслик учун мана шу гўзал одатни йўлга қўйган. Бу ҳам Исломнинг қулдорликка қарши олиб борган кураш йўлларидан биридир.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳам чўриларига «Вафот этсам, озодсан», деб қўйган эканлар.

Бир куни Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бетоб бўлиб қолибдилар. Шунда у кишининг жиянлари, яъни акаларининг болалари бир табибни олиб келиб, кўрсатишибди. Табиб: «Бу аёл сеҳрланибди, уни ўзининг чўриси сеҳрлаб қўйибди», дебди. Табибнинг сўзларини Оиша онамизга етказишибди. Оиша онамиз чўрини чақириб: «Сен мени сеҳрладингми?» деб сўрабдилар. Чўри: «Ҳа», дебди. Сабабини сўрасалар, «Сиз вафот этсангиз, мен озод бўламан», деган жавобни олибдилар.

Шунда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: «Уни сотиб юборинглар. Сотганда ҳам, араблардан қўл остидагиларга ёмон муомала қиладиган кишиларга сотинглар», деб айтган эканлар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо чўрининг қилмишига яраша ўзлари унга ёмонлик қилмай, таъзирини ейиши учун уни қўл остидагиларга яхши муносабатда бўлмайдиган одамларга сотиб юборишни буюрган эканлар.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
70. Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Жоҳилиятда садақа, қул озод қилиш ва силаи раҳм каби ибодат деб қилган нарсаларимга нима давоми...

2830 10:20 / 18.04.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .У киши гоҳида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтганида .Буни менга киприклари узун, ёнбошлари оппоқ, юзлансалар, бутун давоми...

3124 16:00 / 15.03.2023
Ҳозирги кунда кўпчилик ёшлар ўзи ёқтирган машҳурларнинг ҳаётини қизиқиб ўрганади. Масалан, спортчи ёки машҳур қўшиқчиларни қачон, қаерда туғилгани, нима овқатни давоми...

1365 14:19 / 28.10.2025
172. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч қачон .Аллоҳ юзини қабиҳ қилсин,, деманглар,, дедилар,.Шарҳ Кишиларни сўкиш, ҳақорат қилиш, давоми...

3225 19:23 / 13.07.2020