1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Бомдод ва Аср намозининг аҳамияти

10:00 / 19.04.2020 4210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жарийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдилар-да:

«Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрурсизлар. Уни кўришда қийинчиликка учрамассиз. Бас, агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намоз ўқишдан қолмасликка қодир бўлсангиз, шуни қилинг, дедилар-да, «Қуёш чиқиши ва ботишидан олдин Роббингга ҳамд ила тасбеҳ айт» деган оятни ўқидилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятларида:

«Ким икки совуқ (намоз)ни ўқиса, жаннатга кирур», дейилган.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги қуёш чиқишидан олдинги намоз – Бомдод намози, қуёш ботишидан олдингиси эса – Аср намози деб билмоқ лозим.

Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Охиратда намозхон бандалар Аллоҳ таолонинг жамолини худди тўлин ойни кўргандек, қийналмасдан кўришлари ҳақ эканлиги.

2. Бомдод ва Аср намозларининг ўта аҳамиятли эканлиги.

3. Бомдод ва Аср намозларига алоҳида эътибор билан қараш лозимлиги. Чунки уйқу ва бош­қа нарсалар бу икки намозни ўз вақтида адо этишга монелик қилиб қолиши мумкин.

4. Айтилган гапга Қуръондан далил келтириш яхшилиги.

Ушбу ҳадиси шарифга қаттиқ амал қилган ҳолда Бомдодга ухлаб қолишнинг олдини олайлик. Асрни ўтказиб юбормаслик тадбирини кўрайлик. Ана шунда қиёматда Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлиш учун тинмай интилаётганлар сафидан жой олган бўламиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
562. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ҳой одамлар Албатта, Аллоҳ покизадир ва покизадан бошқани давоми...

4847 17:00 / 10.09.2021
Аллоҳ таоло.Куфр келтирганларнинг сени қамаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам .макр, қилди. Аллоҳ .макр, давоми...

6466 16:44 / 05.01.2018
751. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Албатта, мўмин ўзининг гўзал хулқи билан рўза тутувчи ва бедор давоми...

4214 19:00 / 05.08.2022
174. Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амрнинг аҳлида қўй сўйилди. У келиб .Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя қилдингизми давоми...

5235 13:00 / 03.05.2019