1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таом идишларининг мағфират сўраши

14:00 / 04.02.2019 5928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ نُبَيْشَةَ الْخَيْرِ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : « مَنْ أَكَلَ فِي قَصْعَةٍ ، ثُمَّ لَحِسَهَا اسْتَغْفَرَتْ لَهُ الْقَصْعَةُ » . رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَةْ وَالتِّرْمِذِيُّ .

Нубайшатул Хойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кимки бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб қўйса, идиш уни ҳаққига мағфират сўрайди” дедилар” (Термизий ривояти).

Шарҳ: Идишни тозалаб қўйган инсон ҳаққига дуо қилиши ҳақиқий маънога ҳамл қилинадими ёки ундан мажозий маъно ирода қилинганми?

Тийбий раҳматуллоҳи алайҳ идишни истиғфор айтишидан мурод, овқат егувчини бу амали унинг тавозелиги ва кибрдан холи эканлигига аломат ва бу нарса уни мағфират қилинишига сабаб бўлади. Идиш у инсонни мағфират қилинишига сабаб бўлгани учун, мағфират нисбатии идишга берилиб, идиш унга истиғфор айтади дейилмоқда, деганлар.

Агар идишни истиғфор айтишини ҳақиқий маънога ҳамл қилинса ҳам ҳақиқатдан узоқ бўлмайди. Чунки, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

Осмонлару ердаги барча нарсалар Хожа, Бенуқсон, Азиз, Ҳаким Аллоҳга тасбиҳ айтадир” (Жума 1 оят).

Бошқа бир оятда эса, шундай дейилади:

Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтурлар. Мулк Унга хосдир, мақтов ҳам Унга хосдир ва У барча нарсага қодирдир” (Тағобун 1 оят).

Саҳиҳи Бухорийда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис нақл қилинган:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ كُنَّا نَعُدُّ الْآيَاتِ بَرَكَةً وَأَنْتُمْ تَعُدُّونَهَا تَخْوِيفًا كُنَّا مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ فَقَلَّ الْمَاءُ فَقَالَ اطْلُبُوا فَضْلَةً مِنْ مَاءٍ فَجَاءُوا بِإِنَاءٍ فِيهِ مَاءٌ قَلِيلٌ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِي الْإِنَاءِ ثُمَّ قَالَ حَيَّ عَلَى الطَّهُورِ الْمُبَارَكِ وَالْبَرَكَةُ مِنْ اللَّهِ فَلَقَدْ رَأَيْتُ الْمَاءَ يَنْبُعُ مِنْ بَيْنِ أَصَابِعِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلَقَدْ كُنَّا نَسْمَعُ تَسْبِيحَ الطَّعَامِ وَهُوَ يُؤْكَلُ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Биз муъжизаларни барака деб билар эдик, сизлар эса, уларни таҳдиди деб ҳисоблайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафардалигимизда сув озайди. Шунда у зот: “Сувдан ортиқчасини талаб қилинглар” дедилар. Шунда озгина суви бор идишни келтирдилар. У зот қўлларини идишга киргазиб, сўнг: “Муборак тоҳур (сув)га келинглар. Барака эса, Аллоҳ таолодандир” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари орасидан сув оқиб тушаётганини кўрдим. Биз, ейилаётган таомни тасбиҳ айтганини эшитар эдик” (Бухорий ривояти).

Саҳоба розияллоҳу анҳумларни ўз қулоқлари билан овқатни тасбиҳ айтаётганини эшитганларида бирор шубҳа бўлмаганидек, овқат идишини овқат егувчи ҳаққига истиғфор айтишида ҳам гумон бўлиши мумкин эмас! Бу ҳақда Румий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

“Тупроқ, шамол, сув ва олов бандадир. Улар мен билан сенининг ҳаққингда мурда, Аллоҳ таоло ҳаққида эса тирикдир”.

Шу боис бу каби ҳадислардан ҳақиқий маъно тушунилади. Суютий раҳматуллоҳи алайҳ Ҳофиз Ироқий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагиларни нақл қилиб келтирганлар:

“Аллоҳ таоло овқат идишига алоҳида имтиёз ва нутқ пайдо қилган. Шу имтиёз ила идиш мағфират сўраб дуо қилади”.

Бошқа бир ривоятда овқат идиши томонидан қилинган қуйидаги дуо нақл қилинган:

عن أنس بن مالك ، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : « إذا لعق الرجل القصعة استغفرت له القصعة فتقول : اللهم أعتقه من النار كما أعتقني من يد الشيطان ».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Киши овқат идишини ялаб қўйса, идиш унга истиғфор айтиб: “Аллоҳим! Мени шайтон қўлидан озод қилгани каби уни дўзахдан озод қилгин” дейди” (Жомеул аҳодис).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғлининг минг дирҳамлик узук сотиб олганини эшитиб қолди. Кейин ўғлига шундай мактуб жўнатди .Сенга узукни сотиб, унинг пулига давоми...

1198 08:00 / 16.11.2020
Ҳикоя қилишларича, Абдуллоҳ Умарий имом Моликка мактуб йўллаб, уни узлатга чекиниб, фақат тоатибодат билан машғул бўлишга чақирди. Имом Молик унга қуйидагича давоми...

3046 08:00 / 26.06.2020
Замон шиддат билан тараққий этаётган бир даврда одамлар иложи борича кўпроқ молдунё тўплашга, ҳашаматли уйлар қуришга интилмоқда. Аксарият кишилар фикру хаёли давоми...

6800 17:10 / 07.03.2019
Худди тўхтовсиз нафас олганингиздек, яхшиликларни ҳам тўхтовсиз амалга ошириб туриш керак. Шуни билингки, яхшилик улашишга бўлган эҳтиёжингиз сизни нафас олиб давоми...

1573 15:00 / 15.05.2021