1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Эмизиш ҳукмлари

11:00 / 08.04.2020 2596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бегона аёлни эмиш туфайли ҳалол-ҳаромга боғлиқ ўта аҳамиятли ҳукмлар келиб чиқишини эмикдошлик туфайли никоҳи абадий ҳаром қилинган аёллар ҳақидаги ўта нозик ва муҳим ишнинг собит бўлишига қандай эмизиш сабаб бўлади?

Унинг миқдори қанча?

Қайси вақтда мазкур эмизиш собит бўлади ва қандай собит бўлади? каби ўхшаш саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Одатда эмизиш масаласи асосан ҳадис ва фиқҳ китобларимизда доимо никоҳга қўшиб зикр қилинади.

عَنْ أُمِّ الْفَضْلِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ مصلى الله عليه وسل قَالَ: لَا تُحَرِّمُ الرَّضْعَةُ أَوِ الرَّضْعَتَانِ أَوِ الْمَصَّةُ أَوِ الْمَصَّتَانِ.

Умму Фазл розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир эмиш ёки икки эмиш, бир сўриш ёки икки сўриш ҳаром қилмайди», дедилар».

Шарҳ: Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари ушбу ҳадисга амал қилиб, «Бир-икки эмиш билан никоҳни ҳаром қиладиган эмиш содир бўлмайди», деганлар.

Аммо Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари уламолари амал қилиш учун бу ҳадисни қабул қилмаганлар. Уларнинг фикрича, бу ҳадис насх қилинган – амалдан қолган ҳадис ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«…эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз… (ҳаром қилинди)», деган, «сизларни икки мартадан кўп эмизган оналарингиз» деган эмас. Шу оятга биноан, номи эмиш бўлса, никоҳни ҳаром қилувчи эмиш собит бўлган бўлади.

Ривоятда келишича, одамлар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга «Ибн Зубайр «Бир эмиш ёки икки эмишнинг аҳамияти йўқ», демоқда», дейишганида:

«Аллоҳнинг ҳукми унинг ҳукмидан яхшидир, Аллоҳ таоло «Ва эмизган оналарингиз», деган», деб айтганлар. Ояти каримада келган баён турганда ҳадисда унга хилоф нарса келса, ҳадис насх қилинган бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гоҳгоҳида инсон ҳуқуқи, аёллар эркинлиги, озодлиги, ҳуррияти деган чиқишлари кўзга ташланади. Хўш, улар чиндан ҳам шу нарсаларни истайдилармиВаҳоланки, Аллоҳ давоми...

4575 14:00 / 18.03.2022
Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Умму Рувмон бинти Омир Канония исмли хотинлари бор эди. Бу аёл жоҳилият пайтида давоми...

5646 12:09 / 01.11.2018
Савол Ассалому алайкум Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганмиЖавобndash Ва алайкум ассаломАбдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

5788 07:49 / 04.01.2021
Кун, ҳафта, ой ва йил биз қайси даврдамиз Масалан, ўтган эллик ва кейинги эллик йил билан қиёслаганда бизнинг вақтимиз қандай белгиланади Ийсо алайҳиссалом давоми...

2475 11:00 / 16.11.2023