1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Аллоҳга тавба қилишимга сабаб бўлувчи воқеа

18:36 / 06.04.2020 7183 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу воқеа Жиззах вилоятида бўлиб ўтган. Мен безорилигини эшитиб юрган бир йигитни Ислом буюрган яхши амалларни бажариб, ёмонликлардан тийилиб, намоз ўқиб юрганини кўриб жуда хурсанд бўлдим ва сўрадим: 

- Эй укам қандай қилиб бу йўлга кирдинг, қандай намозхон бўлиб қолдинг, Аллоҳ қандай ҳидоятини бериб сени намозхонлар сафига қўшиб қўйди?,- деб сўрадим.

Шунда бизнинг қахрамонимиз бир хўрсиниб, чуқур нафас олиб сўз бошлаб қолди.

- Мен бир куни уйдан, ҳар доимгидек кўчага ҳеч бир қарорсиз, бетайин ўйлар билан  чиқиб кетаётган эдим.

Шу вақт кўчамизда, маҳалламиз оқсоқоли, раисларимиз қабристонга хашарга деб айтиб юришган экан. Менга ҳам рўпара келишганларида: «Қўшни, ҳамма ёшу қариларимиз хашарга йиғилишмоқда, сен ҳам ўтгин. Ахир у жойни тозалаб авайлашимиз керак, у жойда ота-боболаримиз, она-момоларимиз ётибди. Вақти келса ўзимиз ҳам борамиз» деб айтиб қолишди.

Уларни гапидан мен жаҳл қилиб: «Бизни уйдан ҳали ҳеч ким ўлмаган. Ҳали ўлмайди ҳам. Мени вақтим йўқ! деб жавоб бердим ва кўчага чиқиб кетдим».

Кетар чоғимда бир орқамга қараб қўювдим, раисимиз менга индамай қараб турган экан. Мен парво қилмай йўлимда давом этдим. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Жуда тез бошланди.

Менинг Аллоҳга тавба қилишимга сабаб бўлувчи воқеа бошланди. Энг аламли воқеа, лекин оқибати чиройли ва лаззатли воқеа.

Хуллас, қабристонга хашарга бормаганимдан сўнг, ўн-кун ўтиб, икки ойлик ўғилчам вафот этиб қолди.

Нима учун ўлади?-деб, сабабларини излай бошладик. Шу вақти, уйимизга ҳали бир мусийбат аримасдан яна совуқ хабар келди. 

Бир фалокат бўлиб, укам ҳам ўлибди. Ҳеч ишонгим келмасди. Шу куни яна қабристонга бордик ва укамни ҳам жойлаб келдик. Энди укамни ҳам соғина бошладим, ўрни билиниб қолди. Аста-аста кўникай деганимда, орадан саккиз кун ўтиб синглим ўлиб қолди. Оҳ, тасвирлаш шунчалар қийин. Яна ўзим ёмон кўриб юрган қабристонга бордик.

Кейин маракаларини ўтказдик.

Қанчалар оғир мусибат.

Мусибат устига мусибат. Ҳаммадан ҳам ота-онам жуда эзилишди. Улар ўйланавериб касал ҳам бўлиб қолишди. Бизга далда бўладиган одамлар ҳам кўпайиб қолди.

Бир оз жим турганидан кейин қаҳрамонимиз яна сўзида йиғлаб давом этди.

Синглим ўлганидан ўн кун ўтиб, дадам ўлиб қолдилар...

Қон босимлари кўтарилиб, тўсатдан ўлиб қолдилар. Ўн саккиз кун ичида тўртта жаноза.

Ўн саккиз кундан бери қабристонга бориб келиб юраман.

Ўн саккиз кундан бери қишлоғимиз оқсоқоллари, маслаҳатчилар менинг уйимда.

Ўн саккиз кундан бери, мен уларга ёрдам бермаган бўлсам ҳам, улар мени ёлғиз ташлаб қўйишмади.

Мен маҳалла раисимизни жуда ёмон кўрардим. Фақат ўзининг фойдаси учун ҳашарга айтаверади деб ўйлаб юрардим. Бизни ҳашарга айтар эканлару, бу фақат бизни фойдамизга экан.

Энди тушундим, кеч тушундим.

Бизга ёмон бўлиб кўринган нарсани орқасида, гўзал бир яхшилик бор экан.

Мен бошимга мусибатлар ёғилганидан кейин Роббимни танидим. Роббимни таниганимдан кейин, ўзимни қанчалик кўп гуноҳкор бўлиб юрганимни билдим.

Мен жуда кибру ҳавога берилиб, ўзимдан бошқани ўйламай қолган эдим. Қабристонга бориб келаверишим мени манманлигимни кетказди.

Аллоҳга шукрлар бўлсин!

Ана шундан бери, маҳалламда қандай ҳашар бўлса, қандай хизмат бўлса биринчилардан бўлиб етиб бораман. Мен маҳалламга, одамларга керак эмасдирман, лекин улар менга керак. Мен кўпчиликсиз ҳеч нарса эмас эканман.

Ҳа азизларим, қаҳрамонимиз ҳикояларида, ақл эгалари учун жуда катта ибрат бор. Қаранг бу дўстимизнинг яхши кўрган нарсаларини Аллоҳ олиб қўйди. Лекин Аллоҳ Ўзи яхши кўрган нарсасини, иймон неъматини бериб, Ўзини танитиб қўйди.

Жиззах шаҳар «Имом-Бухорий» жоме масжиди имом ноиби Умиджон Ҳалилов  тайёрлади

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
363Отаси йўқ онаси йўқ, етим бўлиб юрдилар,Акаси йўқ укаси йўқ, ёлғиз бўзлаб юрдилар,Уйлари йўқ мероси йўқ, турли жойда юрдилар,Бу машаққат ҳаммасини, синов учун давоми...

2123 11:30 / 12.10.2019
418Укоз номлик бозордаги, эшитган сўз мафтун қилди,Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўйлантириб, ҳаётдан кўп маҳзун қилди,Одамлардан узоқ кетиб, ёлғизликда давоми...

3073 10:05 / 30.10.2019
401Аҳмад Амин бу гапларни, охиргача тингладилар,Демак элчи келарканда,деб хабарни англадилар,Ботил йўлга қиё боқмай, узлат йўлни танладилар,Шундан сўнгра кўп давоми...

2464 11:20 / 23.10.2019
Дарс тугади. Кейингисигача ўн дақиқа бор. Ҳамма дарсхонани тарк этиб, кейинги дарс ўтиладиган хонага йўл олди. У ҳам дарс анжомларини йиғиштириб, хонадан чиқиб давоми...

3620 09:05 / 24.09.2019