1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Коронавирусда ҳикмат бор

13:30 / 30.03.2020 3978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Коронавирус» бу Аллоҳдан келган балодир, лекин дуо қилиб бирлашсак, орқасида гўзал ҳикматни кўрамиз.

Мен бунинг орқасида қандай ҳикматлар бор экан деб роса ўйлаб қолдим ва айрим яхшиликларни кўра бошладим.

Инсофсиз бойларни ваҳима босиб, бозорлардан унларни ташиб кетиб қолишди, лекин саховатли бойлар камбағалларга бепул унларни тарқатишди.

Бозордаги савдогарлар,(кечирасиз савдогарлик улуғ касб, олибсотар демоқчи эдим) олибсотарлар камбағалларга зулм қилишиб, картошкани беш минг, олти минггача нархини оширишди. Орқасидан инсофли савдогарлар ва бойлар бепул картошка тарқатишди.

Дорихоналарда ниқобларни талабга қараб нархини сунъий оширишди, лекин Аллоҳ уни кимларнидир қўли билан кўчаларда, айрим ташкилотларда бепул тарқатиб қўйди.

Ноқонуний киракашларимиз фурсатдан фойдаланиб йўл нархини икки, уч баробарга ошириб кўп фойда қиламиз деб ўйлашган эди, лекин Аллоҳ бу давлатимиз келажаги бўлган талабаларимизни уйларига бепул етиб олишлари учун, ватанпарвар раҳбарларни ва оддий фуқароларимизни сабабчи қилиб талабалар хизматига шайлаб қўйди.

Тиббиёт ходимларимизни коррупцияда тинмай айблар эдик. Энди улар бизга энг керакли одамлар эканлигини барчамиз ҳис қилиб бўлдик. Яна айрим саховатли инсонларимиз тиббиёт ходимларимизга далда бўлиш учун, ҳар кунлик таомларини хизмат жойларига етказиб туришни ҳам зиммаларига олиб туришибди. Бунда чиройли ибрат бордир. Бундай хайрли ишларни эшитган кўпгина яхши инсонларимиз шижоатлари қўзғалади. Яхшилик қилиб қолиш учун албатта мусобақалашадилар.

Масжидлар вақтинча ёпилди деб хафа бўлгандик, лекин айрим намозхонларимиз уйда ёлғиз қолишганлари учун кўп нарсани тушунмай, саволлар беришиб ва китоб ўқий бошлашди.

Яхши хабарни етказиш ҳам яхшиликдир.

Кўчаларда шовқун йўқ, сокинлик бор, одамларда ғазаб ўрнига меҳр кучайган. Буни ҳаммамиз сезиб, кўриб турибмиз.

Демак бизл бир-биримизни ҳурмат қилсак, тинч ва гўзал ватанни қадрига етсак, раҳбарларимизга итоатда бўлсак, тиббиёт ходимларимизга далда бериб қувватлаб турсак, ана ўшанда Аллоҳ бу мусибатни тез кунда бошимиздан кўтаради. ИншаАллоҳ.

Мен саховатли яхши инсонларимизга ҳавас қилиб қоламан. Улар, садақа эҳсон қилгувчилар икки дунёда ҳам ҳеч қачон ютқазишмайди. Дунёда Аллоҳ эҳсон қилганни, ўрнини зиёдаси билан тўлдираман деб, ваъда бериб айтгандир.

Охиратда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда берганларидек, садақа қилгувчилар, жаннатнинг садақа эшигидан чақириладилар, деб марҳамат қилганлар.

Беморларимизга Аллоҳ шифо берсин.

Эҳсон қилаётганларимизни барча тилакларини Аллоҳ ижобат қилиб қўйсин.

Амин! Деб қўйганларни ҳам.

Доим бир-биримизга меҳрли муҳаббатли бўлиб юрайлик.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди имом хатиби 

Рустам домла Қўшбақов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг бандаларига берган неъматлари беҳисобдир. Аллоҳ таоло мўминларни бу дунёни ўзида ҳам энг улуғ неъматлардан бўлган Ислом неъмати ҳамда Қуръони давоми...

3207 11:00 / 27.06.2020
Роббимиз Аллоҳ таоло фақатгина яхшиликни раво кўрувчидир. Ислом динини ndash Аллоҳ таоло инсонларни икки дунё саодатига етишсин, деб тақдим қилган яхшилигидир. давоми...

3931 19:40 / 15.10.2019
375Ўшал замон одатлари, лақабсиз инсон бўлмаган,Кимни ҳайвон, кимни тош, кимни жоҳил деб атаган,Лақабидан кимдир рози, кимнингдир кўнгли тўлмаган,Лаънат айтиб давоми...

1999 13:45 / 16.10.2019
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз инсонларга жуда кўп неъматларни берган. Шулардан энг гўзали севиш ҳиссидир. Севгининг ҳам ҳар хил кўриниши бор. Ҳақиқий асл ишқ илоҳий давоми...

1970 13:30 / 31.10.2019