1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг молу мулклари умматларигадир

11:00 / 23.03.2020 3495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَمْرِو بْنِ الْحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا تَرَكَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ مَوْتِهِ دِرْهَمًا وَلَا دِينَارًا وَلَا عَبْدًا وَلَا أَمَةً وَلَا شَاةً، إِلَّا بَغْلَتَهُ الْبَيْضَاءَ وَسِلَاحَهُ وَأَرْضًا جَعَلَهَا صَدَقَةً. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ وَالنَّسَائِيُّ.

Амр ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган вақтларида дирҳам ҳам, динор ҳам, қул ҳам, чўри ҳам, қўй ҳам қолдирмадилар. Фақатгина оқ хачирлари, силоҳлари ва садақа қилган ерлари қолди».

Учовлари ва Насаий ривоят қилганлар.

Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин қолган нарса бор-йўғи урушда ишлатиладиган силоҳ ва битта урғочи оқ хачир бўлган. Фатҳ қилинган ерлардан кўп қатори теккан улушларини садақа – вақф қилиб қўйган эдилар. Мория Қибтия онамиз Иброҳим розияллоҳу анҳуни туққанлари учун чўри эмас, Умму Валад бўлганлар. У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари билан ўз-ўзидан ҳур бўлиб қолганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа қилган ерлар Фадак ерининг ярми, Қуро водийсининг учдан бири, Хайбар, Бани Назирдан ўзларига теккан улуш ерлар эди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . . . . . . . . . . давоми...

280 19:00 / 01 январь
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандай Нақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим 1. Пул давоми...

2168 19:00 / 03.10.2024
Рўза тутиш уч ҳолатда лозим бўлади 1. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади. 2. Каффоратлар лозим бўлиши ила. Мусулмон киши бировни хато ила давоми...

1349 19:00 / 03.07.2025
. . .Қусайба ибн Зуъайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир момо отанинг онаси Абу Бакр давоми...

2748 10:30 / 16.12.2019