1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Истеҳозани ажратиб олиш ҳолати

12:07 / 22.03.2020 3042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ فَاطِمَةَ بِنْتِ أَبِي حُبَيْشٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي أُسْتَحَاضُ، فَقَالَ لَهَا: إِذَا كَانَ دَمُ الْحَيْضِ فَإِنَّهُ دَمٌ أَسْوَدُ يُعْرَفُ، فَإِذَا كَانَ ذَلِكَ فَأَمْسِكِي عَنِ الصَّلَاةِ فَإِذَا كَانَ الْآخَرُ فَتَوَضَّئِي وَصَلِّي فَإِنَّمَا هُوَ عِرْقٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен мустаҳоза бўламан», деди. У зот унга:

«Агар ҳайзнинг қони бўлса, у қора қон бўлиб, ўзи билинади. Қачонки ўша бўлса, ўзингни намоздан тий. Қачон бошқаси бўлса, таҳорат қилиб, намозни ўқийвер. У томир(нинг узилишидан)дир», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Демак, аёл киши қайси қон ҳайзнинг қони, қайсиниси истеҳозанинг қони эканлигини қоннинг сифатига қараб билиб олиш ҳам мумкин. Бу нарса айниқса аёллар учун жуда ҳам осон бўлиши керак. Ҳайзнинг қони қорамтир, қуюқроқ ва ёмон ҳидли бўлади. Истеҳозанинг қони эса тананинг бошқа жойларидан чиқадиган қонга ўхшаш қизғиш бўлади. Ана ўшанга қараб, ҳайз келаётганини аниқлаганда намоз ўқимайди, рўза тутмайди ва бошқа ҳайз ман қилган нарсаларни қилмай туради.

Қоннинг ранги ўзгариб, ҳайз тамом бўлгани аломати собит бўлгандан сўнг ғусл қилиб, ибодатларни бошлайди. Таҳорат қилиб, намозини ўқийверади.

Лекин баъзи аёлларда одат бўйича ҳам, қоннинг сифати бўйича ҳам ҳайз билан, истеҳозани ажратиб бўлмас ҳолати бўлиши мумкин. У ҳолда кейинги ҳадисларда келадиган муолажа йўлларига қарайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
700. Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади .Яҳудийлардан бир киши Умар розияллоҳу анҳуга .Эй мўминларнинг амири, Китобларингизда бир оят бор. Уни қироат қиласизлар. давоми...

5847 19:00 / 15.04.2022
263. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, Қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким, дедим. .Эй Абу Ҳурайра, давоми...

3793 19:00 / 19.08.2023
240. Аҳнаф ибн Қайсдан ривоят қилинади .Мен бу кишини Алийни ирода қилиб, йўлга чиқдим. Абу Бакра учраб қолди ва .Эй Аҳнаф, қаёққа, деди. .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3049 19:00 / 08.07.2023
805. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ажали етмаган бир беморни кўргани борганда унинг олдида етти давоми...

574 19:00 / 12.12.2025