1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

9. «Олтин силсила» «Саҳиҳи Муслим» 1-жузи

21:06 / 17.03.2020 3831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан кейинги манбаи ҳадиси шарифлардир. Маъноси ваҳий, ифодаси башарий бўлган бу набавий ўгитларни ўзида мужассам этган асарларнинг энг машҳур ва мўътабарлари қўлингиздаги «Олтин силсила» туркумига кирган тўққизта ҳадис тўплами ҳисобланади. Уларнинг биринчиси, энг олийси, ҳеч шубҳасиз, буюк ватандошимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Саҳиҳул Бухорий» асаридир. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, асарнинг ўзбек тилидаги таржима ва изоҳи «Олтин силсила» туркумининг биринчи тўплами ўлароқ, гўзал суратда, саккиз жилдда чоп қилиниб, халқимизга тақдим қилинди. Навбатдаги тўплам – «саҳиҳайн», яъни икки саҳиҳ асарнинг иккинчиси, бошқача қилиб айтганда, «Саҳиҳул Бухорий»нинг эгизи, «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги энг саҳиҳ китоб дея эътироф этилган тўплам, Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этган «Саҳиҳи Муслим» китобидир. Бугун ушбу тўпламнинг биринчи китобини сиз азизларга тақдим этиб турганимиздан бағоят мамнунмиз.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида юртимизнинг жонкуяр уламолари томонидан чоп қилинаётган «Олтин силсила» туркуми бугун кўпчиликка маълум. Ҳадислар қомуси ҳисобланган бу лойиҳани юртимизда ҳадис илми қайта жонланишининг энг ёрқин намунаси, халқимизнинг илмий диний ҳаётидаги тарихий ҳодиса деб атасак, муболаға бўлмайди. Ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ‒ иккинчи тўплам нашри билан сизни муборакбод этамиз.


Муаллиф: Муслим ибн Ҳажжож (Имом Муслим)

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи

Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 1-жуз

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳдис ҳм Турмыс, 27томМуаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНашриёт .HilolNashr, нашриётматбаасиСана 2021 йилҲажми 304 бетISBN 9789943577473Ўлчами 84х108 132Муқоваси давоми...

944 10:53 / 10.11.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, деб номланган китобнинг қорақалпоқ тилидаги нашри.КИРИСИЎМмин бенделери давоми...

1386 16:44 / 17.09.2020
Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳиНоми .Олтин силсила ndash Саҳиҳи Муслим, 5жузНашриёт .Hilol, нашриётматбаасиСана 2020 йилҲажми 624 бетISBN давоми...

1066 12:03 / 17.02.2021
Ҳадис ва Ҳаёт 25жуз .Нубувват хонадони хонимлари,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Нубувват давоми...

3376 12:15 / 23.03.2011