1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кўпроқ ойлик тўлашларини талаб этишга ҳаққим борми?

16:00 / 10.03.2020 4823 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Мен бир ташкилотда ишлайман. Ўша ташкилотнинг тушумлари юқори даражада, лекин назаримда менга кам ҳақ тўлашяпти. Ношукр эмасман, аммо кўпроқ ойлик тўлашларини талаб этишга ҳаққим борми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бундай ҳолатларда одатда иш берувчи тараф билан ишчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилади. Ишчининг қиладиган ишлари ҳажмига қараб иш берувчи билан тузилган шартномада ойликнинг қанча бўлишига келишилади. Бу икки тарафнинг розилиги билан бўлади. Лекин ташкилотнинг бойлиги ёки камбағаллиги шарт қилинмаган.

Аммо йиллар ўтиши билан, иш ҳажми ошиб ёки имкониятлар кўпайса, ойликни оширишни талаб этиб, илтимос қилиш айб эмас. Балки икки тарафнинг аҳиллиги билан бу иш амалга оширилса яхши бўлади. Аллоҳ таоло мана шу айтган нарсаларимизни тўғри тушуниб, амал қилишни насиб этсин. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил,, деган.Шарҳ Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни донадона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини давоми...

7095 11:45 / 02.05.2019
Мўминларнинг онаси Софийя бинт Ҳуяй розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирган эдилар. У зотни зиёрат қилгани бориб, давоми...

2522 08:00 / 11.01.2021
Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин жинлар осмондаги фаришталарнинг гапини ўғринча эшитиб олиб, инсдан бўлган ўз яқинларига етказиб турар давоми...

3492 11:02 / 17.11.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларга шундай хитоб қилган .Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғроғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич давоми...

1952 11:07 / 26.08.2020