1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тез кунда халқимиз «Саҳиҳи Муслим» тўпламини ўқиш бахтига мушарраф бўладилар

16:00 / 09.03.2020 2481 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан тез кунда ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар, улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф этилган «Саҳиҳи Муслим» тўпламининг биринчи жузини ўзбек тилида ўқиш бахтига мушарраф бўладилар.

«Саҳиҳи Муслим» имом Муслимнинг шоҳ асари, унинг илмий мақомини намоён қилган, шахсини бутун дунёга танитган ва асрлар оша номини сақлаб келаётган тўплам ҳисобланади. Бутун дунё Имом Муслимни мазкур асари орқали танийди ва эътироф этади. Бу асар ҳақли равишда «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги ўринни эгаллаган ва асрлар оша уламоларнинг диққат марказида бўлган.

Китобда ҳадисларнинг арабча матни ҳам келтирилган бўлиб, улар кўпчилик мутахассислар тарафидан энг ишончли деб эътироф этилган «Тавқун-нажот» нашри асосида тайёрланди.

«Олтин силсила» тўплами таркибига кирувчи «Саҳиҳи Муслим» асарининг таржимаси, таҳрири, изоҳлари, маслаҳатлари ва нашрдаги иштирокчилардан Аллоҳ таоло рози бўлсин ва ажрларини кўпайтириб берсин!

Эслатиб ўтамиз, «Hilol-nashr» жамоаси ўтган йили «Олтин силсила» туркумида буюк муҳаддис имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» тўпламини саккиз жузда тўлиқ нашрдан чиқаришга муваффақ бўлган эди.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 16 май куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръон мусобақаси ndash 1442, танлови қизғин руҳда бўлиб ўтди. давоми...

2852 22:41 / 16.05.2021
Бугун 20 июль куни Саудия Арабистони Тумайр, Судайр ва бошқа минтақаларда Зулҳижжа ойини кўриш учун астроном олимлари ҳилолни кузатдилар.Бироқ Зулҳижжа ойи давоми...

2177 23:30 / 20.07.2020
Гап шундаки, бу рўйхат Россия Федерациясидаги жазони ижро этиш муассасалари маҳкумлари учун тузилган янги исломий адабиётлар рўйхати ҳисобланади. давоми...

2742 18:01 / 28.11.2018
Президентнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шартшароитлар яратиш чоратадбирлари тўғрисида,ги давоми...

1505 14:11 / 02.01.2021