1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Аёл меросхўрлар (тўртинчи мақола)

10:36 / 09.03.2020 1298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

7. Ота бир опа-сингил.

Ота бир опа-сингиллар мерос илми истилоҳида «авлодул аллот» деб ҳам аталади.

Ота бир опа-сингилларнинг мероси олти хил бўлади:

Биринчиси:

Маййитнинг ота бир опа ёки синглиси бир ўзи бўлса, опа-синглиси ҳам, ака-укаси ҳам бўлмаса, у мероснинг ярмини олади.

Мисол учун, маййитнинг ортидан эри ва ота бир синглиси қолса, эрга ярим ва ота бир сингилга ярим тегади.

Иккинчиси:

Ота бир сингиллар иккита бўлсалар, ота бир биродар бўлмаса, ота бир икки сингилга мероснинг учдан иккиси тегади.

Мисол учун, маййитнинг ортидан она бир биродарлари ва ота бир икки синглиси қолса, она бир биродарлар учдан бирни ва ота бир икки сингил учдан иккини оладилар.

Учинчиси:

Ота бир битта сингил билан бирга маййитнинг туғишган синглиси бўлса ва ота бир сингил билан ота бир биродар бўлмаса, ота бир сингил учдан иккига такмила сифатида олтидан бир улуш олади.

Мисол учун, маййитнинг ортидан туғишган синглиси, хотини ва ота бир синглиси қолди. Бунда:

Хотинга саккиздан бир;

Туғишган сингилга ярим;

Ота бир сингилга олтидан бир;

Мероснинг қолгани туғишган ва ота бир сингиллар орасида қайта тақсимланади.

Тўртинчиси:

Ота бир опа-сингил бошқа билан бирга асаба ҳам бўлади. Битта ёки бир нечта ота бир опа-сингил билан бирга битта ёки бир нечта ота бир биродар бўладиган бўлса, ота бир сингиллар ҳам асабага айланадилар ва меросни «бир эркакка икки аёл ҳиссаси» қоидаси асосида бўлиб оладилар.

Мисол учун, маййитнинг ортидан ота бир опаси ва ота бир укаси қолди.

Бунда икковлари меросни «бир эркакка икки аёл ҳиссаси» қоидаси асосида бўлиб оладилар.

Ота бир опага учдан бир;

Ота бир укага учдан икки;

Асабалар фарз соҳибларидан ортиб қолган меросни оладилар. Агар мерос фарз соҳибларидан ортиб қолмаса, ота бир сингилларга ҳам, ота бир биродарларга ҳам ҳеч нарса тегмайди.

Бешинчиси:

Ота бир опа-сингил бошқага қўшилиб, асаба бўлади.

Агар ота бир опа-сингилга қизми ёки ўғилнинг қизими, қўшилса, ота бир сингил асабага айланиб қолади ва фарз эгаларидан ортиб қолган мероснинг ҳаммасини олади.

Мисол учун, маййитнинг ортидан қизи, хотини, онаси ва иккита ота бир синглиси қолди. Бунда:

Қизига фарз соҳибаси сифатида ярим;

Хотинига фарз соҳибаси сифатида саккиздан бир;

Онасига фарз соҳибаси сифатида олтидан бир;

Ота бир икки синглисига асаба сифатида мероснинг қолгани тегади.

Олтинчиси:

Ота бир опа-сингилларнинг меросхўрлиги эркак фарзанд меросхўрлар туфайли ҳажб бўлади.

Эркак фарзанд меросхўрлар деганда ўғил, ўғилнинг ўғли ва шу тариқа давом этадиганлар тушунилади.

Баъзи мисоллар:

Маййитнинг ортидан онаси, ўғли ва ота бир синглиси қолди. Бунда:

Онасига олтидан бир;

Ўғилга мероснинг қолган ҳамма қисми;

Ота бир синглисига ҳеч нарса йўқ;

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Намознинг вожиблари Фотиҳанинг қироати, бир сура ёки уч оятни зам қилиш, тартибга риоя этиш, қаъдаи аввал, ташаҳҳуд, салом лафзи, витрнинг қунути, давоми...

3240 19:00 / 16.12.2021
Араб тилида .қоида, сўзи асл ва асос маъноларини билдиради. Араблар уйнинг пойдеворини ҳам .қоида, дейишади. Фиқҳ уламолари истилоҳида .қоида, жузъий нарсаларнинг давоми...

4996 12:10 / 13.03.2019
биринчи мақола.Бобо, дейилганда отанинг отаси ва катта отаси тушунилади. .Момо, дейилганда эса отанинг онаси, онанинг онаси ва уларнинг оналари тушунилади. давоми...

2444 10:30 / 09.12.2019
1. .АлФиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу,.Бу китобнинг муаллифи суриялик машҳур олим доктор Ваҳба Зуҳайлийдир. У киши Дамашқ университети шариат куллиясида фиқҳ давоми...

4044 20:00 / 14.06.2019