1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳга шукр қил!

08:04 / 07.03.2020 2581 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Абу Нуҳ айтади: «Соҳилда бир киши менга: «Аллоҳ таоло қайтарган амалларни қилиб, осийлик қилган бўлсанг ҳам, Ул Зот сенга гўзал муомала қилган ҳолат ҳаётингда неча марта содир бўлган?» деб сўради. Мен: «Кўплигидан саноғини ҳам билмайман», дедим. У киши: «Бошингга кулфат тушиб, Аллоҳ таолога илтижо қилганингда бирор марта ёрдам бермаганини эслайсанми?» деди. Мен: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, У Зот ҳар сафар менга яхшилик қилиб, ёрдам берган», дедим. «Бирор нарса сўраганингда бермаганини эслайсанми?» деди. «Мен Ул Зотдан нимани сўраган бўлсам, ҳаммасини берган. Ёрдам сўрасам, ёрдам берган», дедим. У: «Бир одам дилингни хира қилса, қандай жазо берган бўлар эдинг?» деди. Мен: «Уни мукофотлашга ҳам, жазолашга ҳам қодир бўлмас эдим», дедим. У: «Сенга берилган неъматларнинг шукрини адо қилишда бор жидду жаҳдинг билан ҳаракат қилишингга энг ҳақли, энг лойиқ Зот Аллоҳ таолодир. У аввал ҳам, энди ҳам сенга яхшилик қилади. Аллоҳга қасамки, У Зотга шукр қилиш бандаларга мукофот беришдан осон. Аллоҳ табарока ва таоло бандаларидан шукр тариқасида айтилган ҳамднинг ўзига ҳам рози бўлаверади», деб насиҳат қилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ва ҳадисларида ҳам исроф қаттиқ қораланган. Ушбу ўринда баъзи ҳадиси шарифларни эътиборингизга ҳавола давоми...

3071 19:07 / 01.12.2018
2025ndash2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида давоми...

976 14:20 / 25.10.2024
Мана шу аканинг зиёратидан сўнг, каминада ҳам .тасуф,га қизиқиш ортиб, бу ҳақда вақтли матбуотдан маълумотларни излаш кал одамнинг бошидан тук қидиришдек давоми...

1768 14:30 / 27.12.2021
Абул Ҳасан Иршоний қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Намозни аввалига тик турган ҳолида, кейин ўтириб, кейин эса ёнбошлаб ўқийдиган бўлди. Жон чиқар вақтида унинг давоми...

2810 08:00 / 12.06.2020
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021