1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юртимиз меҳмони Аҳмад Саъд Иброҳим Абдурраҳмон Усмон Даманҳурий

09:03 / 05.03.2020 2967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(таржимаи ҳол)

Самарқандда давом этаётган «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусидаги халқаро конференциянинг мартабали меҳмонларидан бири – Туркия ислом илмлари академияси раҳбари Аҳмад Саъд Иброҳим Абдурраҳмон Усмон Даманҳурийдир.

Аҳмад Саъд Иброҳим Абдурраҳмон Усмон Даманҳурий 1978 йил, 26 июнь куни Миср Араб республикасида таваллуд топган. Ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилади. Академик тадқиқотчи, нотиқ Аҳмад Саъд Иброҳим Абдурраҳмон Усмон Даманҳурий Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмет университети исломий билимлар факультетида катта илмий ходим ва ўқитувчи, Ислом билимларини масофавий ўқитиш Миср хусусий университетида директор ва нотиқ, Миср Ислом ишлари Олий кенгашида катта илмий ходим бўлиб фаолият олиб бормоқда.

У 2000 йил Ал Азҳарда Тафсир ва Қуръон илмлари (Tafseer and Sciences of Quran) бўлимида бакалаврлик дипломини ҳимоя қилган. 2002-2004 йиллар Тафсир ва Қуръон илмлари мутахассислиги бўйича 2 йил таҳсил олиб, имтиҳон топширган. Кейинчалик 2005 йил Ал Азҳар университетининг Қуръон илмлари борасида ва Ибн Таймия асарларининг қиёсий таҳлили мавзусида тадқиқотлар қилади ва магистр даражасига эга бўлади.

2015 йил Ал Азҳар университети шариат илмлари факультетининг Имом Мотуридий ва унинг илмий услублари мавзусида фалсафа фанлари доктори даражасини олади. Шунингдек, Қуръон ва суннат илмлари борасида яна кўплаб соҳалар бўйича турли илмий унвон ва даражаларга эга.

Илмий фаолиятлари ва изланишлари:

— 2008 йил Шотибий матни бўйича Қуръонни тақдим этиш фанидан узоқ муддатли курслар. Баҳрайн қироллиги адлия ва Ислом ишлари вазирлиги.

— 2008 йил Баҳрайн қироллиги Таълим Вазирлигида фонология ва интонация бўйича семинарлар.

— 2013 йил Миср маданият вазирлиги, Миср архиви ва миллий кутубхонасида қўлёзма матнларни тадқиқ қилиш кўникмалари мавзусида ўқув семинари.

Асарлари:

— «Ал имаму Матирудий ва манҳажу аҳлус суннати фий тафсийрил Қуръан»

— «Аш шағафил бидайат»

— «Лабанаати фий улумил Қуранни вас сунна»

— «Назийротил маърифати ъинда аҳлис суннати вал жамаъати»

— «Сидус суғури бисийрата ъулумул ҳуда Аби Мансури Матуридиййати»

— «Усулит тафсийр»

Илмий тажрибалари:

1. 2004-2013 йилларда Баҳрайн қироллиги таълим вазирлигида Ислом билимларидан дарс берган.

2. 2005 йил Баҳрайнда шайх Исо бин Али оли Халифа марказида ҳамда адлия ва исломий масалалар вазирлигида воиз.

3. 2015-2016 йил Қоҳирада Имом Табарий Академияси профессори сифатида тафсир, Қуръон илмлари, Шофий фиқҳидан дарс берган.

4. 2018 йил Туркиянинг Мармара университетида ўтказилган ҳалқаро Имом Мотуридий ва Қуръон тафсирлари конференциясида илмий қўмита аъзоси сифатида тайинланган.

5. 2019 йил Истанбулда бепул таълим дастури доирасида Фотиҳ Султон Меҳмет университети ислом билимлари факультетида таклиф этилган профессор ва нотиқ.

6. Ал Азҳар университетига қарашли Қоҳирадаги Имом Табарий академияси деканатида ўқув ва таълимий дастурлар ишлаб чиқилишида раҳбарлик қилган.

7. Миср Ислом масалалари бўйича Олий кенгашда тадқиқотчи сифатида ишлаган.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандирrdquoТермизий ривоят давоми...

6734 12:03 / 08.12.2018
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиротул ҳуффоз,да Бағдод муаррихи ва муҳаддиси Хатиб Бағдодийнинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни ёзган .Хатиб юриб кетаётганида қўлида давоми...

1740 19:03 / 09.09.2020
....Исломни Ғарб жамиятидаги кўп маънавий касалликларга дори сифатида фойдаланиш мумкин ва шундай қилиш ҳам керак. Шунинг учун Ислом ХХI асрда етакчи руҳий куч давоми...

2081 19:00 / 09.04.2021
Қасан айтади quotИмрон ибн Ҳусайн ва Абу Ҳурайрадан quotпокиза масканларquot Тавба, 72 оятининг тафсири ҳақида сўрадим. Улар quotЭнг билувчидан сўраймизquot, дейишди ва сўнг давоми...

3279 14:02 / 23.12.2018
Аудиолар

211053 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130313 14:35 / 11.08.2021