1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дўзах эсимга тушди

08:07 / 05.03.2020 2767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусмиъ ибн Осим айтади: «Абдулазиз ибн Салмон, Килоб ибн Жарий, Салмон Аъражлар билан бир соҳилда тунадик. Бир пайт Килоб йиғлай бошлади. Уни йиғлаётганини кўриб, Абдулазиз ҳам йиғлади. Бундан таъсирланган Салмон ҳам уларга қўшилиб йиғлади. Мен ҳам уларга қўшилиб йиғлаб юбордим, лекин улар нега йиғлаётганини билмас эдим. Бироздан сўнг Абдулазиздан: «Эй Абу Муҳаммад, бу кеча нега йиғладингиз?» деб сўрадим. У: «Мен денгиз мавжига қарадим. Унинг тўлқинларини кўриб, дўзахдаги табақалар эсимга тушди. Шунинг учун йиғладим», деди. Килоб ва Салмондан сўрасам, улар ҳам шундай дейишди. Энг ёмон одам мен бўлсам керак, чунки мен уларнинг йиғлаётганига раҳмим келиб йиғлаган эдим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Тобарий ва Ибн Касирлар заиф санад билан ривоят қилганлар .Абу Суфён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига, Мадинага келганда қизи, давоми...

1869 11:00 / 02.11.2020
1993 йилда Америка фуқароси Жеймс Скот ўйнаши билан бемалол ишрат қилиш учун хотинининг ишдан уйга қайтишига халал бермоқчи бўлди. У бунга муносиб йўл қидирди. Ва давоми...

6191 17:06 / 05.06.2020
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Уламолар Бароат Тавба сурасининг бошида .Бисмиллаҳир роҳманир роҳим,нинг тушиб қолиши ҳақида ихтилоф қилишди. Баъзилар давоми...

7014 11:00 / 22.12.2020
Мисрлик машҳур қори Муҳаммад Рифъат раҳимаҳуллоҳнинг кўзи кўрмай қолишининг сабаби кўз тегиши бўлган экан. Бир аёл у қорини кўриб қолиб, бунинг кўзини қаранглар, давоми...

2685 13:00 / 25.12.2021