1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд шаҳрида халқаро конференция ўз ишини бошлади

10:08 / 03.03.2020 2647 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд шаҳрида «Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда uza.uz манбаси хабар беради.

Унда ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб бошчилигидаги делегация, шунингдек, Босния ва Герцеговина, Германия, Иордания, Индонезия, Малайзия, Покистон, Россия, Туркия, Украина, Швейцария, Қирғизистон ва Қозоғистон каби мамлакатлардан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Конференциянинг очилишида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва бошқалар қатнашмоқда.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда асрий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш, эътиқод эркинлигини таъминлаш, хусусан, эзгулик ва яхшиликка асосланган ислом динининг асл моҳиятини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ислом дини ривожида беқиёс ўрин эгаллайдиган Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур анжуманда муҳокама этиладиган мавзулар исломнинг асл моҳиятини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этиши, конференция якуни бўйича қабул қилинадиган ҳужжатлар эса Ислом маданияти ва цивилизациясини янада тараққий эттиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида 4жилдли янги .Ал Қомус Арабчаўзбекча қомусий луғати, китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Учинчи давоми...

2600 14:50 / 23.06.2022
Шу кунларда баъзи интернет тармоғида Ўттиз минг ўзбекчатуркча Қуръони карим таржима китоби Ўзбекистонда тарқатилдиrdquo деган мазмундаги хабарлар кенг давоми...

2795 14:00 / 18.09.2021
Британия Мусулмонлар кенгаши мамлакатдаги молия институтларни банк ҳисобларининг ноқонуний ёпилишини мусулмонларга нисбатан камситиш дея айблади. Бу ҳақда РИА давоми...

1924 12:23 / 04.08.2023
Аввал хабар берганимиздек, юртимиз имомхатиблари АҚШнинг Иллинойс штатидаги Чикаго шаҳрида бўлиб турибдилар.Чикаго шаҳрида ҳам имомхатибларимиз илмиймаърифий давоми...

2178 12:20 / 25.04.2022