1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний идорада блогерлар билан учрашув ўтказилди

12:05 / 27.02.2020 2760 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 26 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ижтимоий тармоқларда диний мавзуларда фаол фикр-мулоҳазалар билдириб келаётган блогерлар билан самимий мулоқот ўтказилди.

Учрашувда блогерлар томонидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Айниқса, жума маърузалари таъсирчанлигини ошириш, ақидавий масалаларни кенгроқ ёритиш, Аҳли Сунна ва Жамоа йўналишидаги мазҳабларни тушунтиришда мўътадилликни таъминлаш, Ҳанафий мазҳаби афзалликларини тарғиб этишнинг янги услубларини қўллаш каби таклифларга алоҳида эътибор қилинди.

Шунингдек, масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, имом-хатибларнинг мавъиза қилиш маҳоратини ошириш, медиа-макондаги чиқишларини кўпайтириш, муаззинларни азон айтишини тартибга солиш каби мавзулар ҳам муҳокама қилинди. Ёшларнинг диний-маърифий билимларини оширишни таъминлаш, «Вақф» хайрия жамоат фонди халқ ишончини янада кўпроқ қозониши йўлида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳам фикрлар алмашилди.

Ўзаро мулоқот давомида шаклланган таклифлар Диний идора масъул ходимлари томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг келгуси фаолиятида алоҳида эътиборга олиниши қайд этилди.

Суҳбат дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Беларус Республикасида Татaристон ва Доғистон муфтийлари ҳамкорлигида тайёрланган Қуръони Карим маъноларининг рус тилидаги таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда давоми...

1563 13:41 / 16.06.2023
Премьерлига ҳакамларига Рамазон ойида бўладиган баҳсларда оғиз очиш пайтида ўйинни тўхтатиб туриш таклиф қилинди. Бу ҳақда Sky Sports манбаси хабар берди. Рўза давоми...

1916 14:43 / 23.03.2023
Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши раҳбари Маратуа Симанжунтак бошчилигидаги делегация ташриф давоми...

1049 18:24 / 06.11.2024
Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди. Бугун ҳар бир инсон ўзининг ёши, жинси, эътиқоди, касбкори, лавозими ва яшаш жойидан қатъи назар, миллий давоми...

3163 11:55 / 21.10.2024