1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ бизни авф қилди

08:00 / 22.02.2020 2643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулвоҳид ибн Зайд бир куни Ҳавшаб ибн Муслимга: «Эй Абу Бишр, Аллоҳга йўлиққач, қандай аҳволда эканингни хабар қила олсанг, бизга хабар бер», деди. Орадан сал ўтмай, вабо тарқалди. Ҳавшаб ўша пайтда вафот этди. Абдулвоҳид уни тушида кўриб, «Эй Абу Бишр, бизга ваъда қилган нарсангни айтасанми?» деган экан, у шундай дебди:

– Ҳа, айтаман. Мен ҳозир роҳатдаман.

– Аҳволинг қандай?

– Аллоҳ бизни афв қилиб, нажот берди.

– Ҳасан Басрий-чи?

– У «иллийюн»да (нажот топганларнинг руҳлари Қиёматгача турадиган оламда). Биз уни кўрмаймиз, у ҳам бизни кўргани йўқ.

– Бизга нимани буюрасиз?

– Доим зикр мажлисларида бўлинглар, мавлоингиз Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлинглар. Яхшиликка эришиш учун шу икки нарса кифоя қилади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади .Абу Сулаймон Доронийга .Рукн билан Мақом1 ўртасида Аллоҳ таолодан таом, шароб, либос, хушбўй ва аёллар шаҳватини давоми...

2489 09:05 / 25.08.2019
Сабаъ қироллиги қадимий дунёдаги энг йирик тўртта ҳазорадан бири бўлиб, унга милоддан аввалги 11 асрларда Жанубий Арабистонда асос солинган эди. Бу ҳазора энди давоми...

5448 15:00 / 09.05.2020
Қуръони карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шараф бўлди. Ушбу абадий илоҳий мўъжиза Қуръони карим у зоти бобаракотнинг зикрларини бутун оламга таратди, давоми...

5007 15:10 / 25.05.2019
Ибодатларнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, шундай давоми...

2916 11:00 / 09.07.2024