1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Мен Ислом келажагига умидла боқаман

16:04 / 21.02.2020 3440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Кўп уйлардан исломни қидирдим. Аммо исломни улар деворга зийнат қилиб осиб қўйишганини кўрдим. Уй кутубхоналарида териб қўйилган, устида чанг тўпланиб қолган китоблар ҳолида кўрдим. Мен исломни аёллар кўксида тақиб қўйилган тилла тақинчоқларда кўрдим. Масжидларда тиловат қилинаётган Қуръонларда кўрдим. Вақтида ўқилаётган намозларида кўрдим.

Аммо кўп мусулмонлар исломни бозорга, ишхонага, завод-фабрикаларга  ва институт ва университетларга олиб боришмайди.

Улар фарзандларига қўйган исмларидан исломда эканликларини билдим. Аммо баъзилари бу исмлар замонга муносиб эмаслигини, уларнинг шарманда кийимларига мос келмаётганини даъво қилиб Европача исмлар қўйишаётганини кўрдим.

Баъзилар эшиттиришларини Қуръон билан бошлашади, уни кўп ўринларда кўрдим, аммо у Аллоҳ ирода қилган Ислом эмас. 

Мен пессимист эмасман. Мен Ислом келажагига умидла боқаман. Кишиларда онг дебочалари кўрина бошлади. Жоҳилликка қарши илк ҳаракатлар томон қадам ташланди. «Ҳақиқий исломни хоҳлаймиз» деган овозлар баландлай бошлади».

Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий

Муаллиф
Тақийуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Соиғ ал-Мисрий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бундан 5 йил аввал ватанимизнинг фахри барчамизга ўрнак бўлган устозимиз шайх ҳазратлари вафот қилдилар.У киши халқимиз учун қанчалик қадрли бўлган бўлсалар, давоми...

5904 14:22 / 10.03.2021
Ўқишёзишни билмайдиган биронта андалуслик деҳқонни топиш мушкул бўлган даврда Европанинг қироллари ҳатто исмларини ёзишни билишмасди. Жозеф Майк Кейб

1869 15:46 / 27.03.2024
Умматнинг ҳаётидаги энг катта мусибат дин бекорчилик, ўйин каби ҳисоблаб қолиниши ва ўйинкулгу эса дин бўлиб қолишидир. Ундай эмасми Ҳаётимизни Қуръонга амал давоми...

1920 17:01 / 17.05.2024
.Ислом қандай замонавий дунё барпо этди, асарида қуйидагилар келтирилади.Ўрта асрларда европаликлар учун ғусл қилиш черков томонидан тақиқланган эди. Токи давоми...

2197 12:25 / 24.11.2023
Аудиолар

211104 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130362 14:35 / 11.08.2021