1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибратли ҳужжат

14:39 / 14.02.2020 2855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимизга, азалий урф-одатларимизга, маънавият ва анъаналаримизга зид бўлган майхўрликнинг Мовароуннаҳр заминига кириб, авж олишидан ҳукмдорлару миллатнинг кўзи очиқ зиёлилари ва маърифатпарварлари қаттиқ изтиробга тушишган, бу иллатни кескин қоралашган.

Шулар қаторида атоқли давлат арбоби ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 1525 йили имзолаган фармонидан:

«Башар нафси ёмонликка мойил этишдан узоқ эмас. Қуръонда дейилган: «Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс, агар Парвардигорнинг Ўзи раҳм қилмаса, албатта, барча ёмонликларга буюргувчидир». «Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир». Бу сўзларни ифодалашдан ва бу гапларни баён қилишдан ғараз шуки, инсонлик тақозоси, подшоҳлар расм-русми, подшоҳлик лавозими, мансабдорлар одати бўйича шоҳдан тортиб сипоҳийгача гўзал ёшлик кунларида шариат ман қилган баъзи нарсаларга ва айрим ўйин-кулгиларга ружу қилинарди. Бир қанча вақтдан кейин пушаймонлик кунлари келиб, улар битта-битта тарк қилинар ва чин тавба билан уларга қайтиш эшиги ёпилар эди. Аммо мақсад ва матлабларнинг муҳими ва буюги бўлган ичкиликдан қайтиш тавбаси «ҳар иш ўз вақтига боғлиқ» пардаси остида беркиниб, юзини кўрсатмас эди, токи бу яхши соатда зўр ғайрат билан уруш эҳромини боғлаб, шавкатли Ислом аскарлари ёрдамида кофирларга қарши жангга киришганимизда ғайб Илҳомчиси ва ҳақиқат Жарчисидан «Иймон келтирганларга вақт келмадимики, қалбларини Аллоҳнинг зикри ила юмшатсалар» мазмуни эшитилиб, гуноҳ ва саркашлик асбобини илдизидан қўпориб ташлаб, тавба эшикларини тўлиқ жиддият билан қоқдик. Тавфиқ йўлловчиси «Кимки астойдил эшик қоқса, киради», мазмунига мувофиқ иқбол эшигини очди ва бу урушни нафсга қаршилик кўрсатишдан иборат бўлган зўр уруш билан бошлашни буюрди. Алқисса, «Эй Роббим, нафсларимизга зулм қилдик»ни ихлос тилига келтириб, «Сенинг олдингда тавба қилдим ва мен мусулмонларнинг биринчисиман», деган гапни дил лавҳига нақш қилдик. Кўнгил хазинасида махфий қолган ичкиликдан қайтиш тавбаси истагини юзага чиқардик…» (тарихдан маълумки, Бобур Мирзо ҳазратларининг асосий ғалабалари айни шу майни қатағон қилган фармондан сўнг қўлга киритилган. Яна тарихдан маълумки, темурий подшоҳлардан Ҳусайн Бойқаро бошқарган мамлакатни айни шу ичкилик барбод қилган, унинг ўзи мастлигида суюмли ва умидли набираси Мўмин Мирзо қатлига фармон берган).

«Ҳилол» журналининг 10-сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Неъматларнинг асллари ҳам беҳисоб ва кўп. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб давоми...

2826 13:45 / 07.01.2019
Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади .Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга .Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин,, деди ўз давоми...

2713 08:04 / 29.03.2020
Муҳаммад Ҳабиб Нақшбандий ҳазратлари айтадиларҲазрати Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг нақшбандия силсиланинг улуғларидандир. У киши ҳақларида давоми...

3921 15:30 / 20.06.2019
Насиҳат ҳақидаги оятларданАллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади.Кейин улардан юз ўгирди ва .Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва давоми...

7095 20:17 / 09.11.2017
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021