1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума куни вафот этса жаннатга тушадими?

11:06 / 14.02.2020 6903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Одамлар орасида «Агар инсон жума куни вафот этса, тўғридан-тўғри, савол-жавобсиз жаннатга тушади» деган ақийда мавжуд. Шу гап қанчалик рост?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу асоссиз гап. Жума кунининг фазли ҳақидаги гапларни айтадиган бўлсак, жума куни бир инсон вафот этадиган бўлса, ана шу куннинг ҳурматидан фақат шу жума кунининг ўзида Аллоҳ таоло мазкур ўлган одамнинг сўроқ-саволини кечиктириб туради, холос. Жума куни чиқиши билан сўроқ-савол бошланади ва бошқа ҳар бир ўлган одамга жорий бўладиган амаллар у одамнинг ҳам бошига тушади. «Сўроқ-саволсиз жаннатга киради», деган гап мутлақо нотўғри. Жаннатга киришга сабаб бўладиган кўпгина нарсалар бор, буларнинг бошида иймон-эътиқод ва ибодат ҳамда яна кўпгина яхши амаллар туради. Бунга ояту ҳадисларда далиллар келади. Лекин уларнинг бирортасида «Жума куни ўлса бўлди, жаннатга киради» деган гап йўқ. Буни жиддий гап сифатида қабул қилишнинг кераги йўқ.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум азиз юртдошим Бугундан 1442 ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги бошланди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ давоми...

2360 11:00 / 15.07.2021
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, у инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсон руҳига қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида, бошга мусибат давоми...

4061 07:09 / 05.11.2018
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3665 12:01 / 02.11.2018
Ислом дини тўлиғича поклик асосида қурилгандир. Аллоҳ таоло мўминмусулмонларни ҳалол касб ва ҳалол йўл билан ризқ топишга ва пок нарсаларни истеъмол қилишга давоми...

2468 20:05 / 30.08.2019