1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фатво

11:04 / 18.01.2020 5421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Араб тилида «фатво» сўзи қийин саволга жавоб бериш маъносини англатади.

Шаръий истилоҳда эса сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади.

Биринчи фатво берувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлганлар. Ул зотдан кейин олим саҳобалар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар ва мужтаҳид уламолар бўлдилар. Бу иш ҳозиргача давом этиб келмоқда.

Мусулмонлар ҳаётида пайдо бўладиган саволлар бўйича фатво бериб туришнинг таъминланиши фарзи кифоядир. Яъни фатво бериб туришга етарли уламолар бўлиши лозим ва лобуддир.

Фатво Аллоҳ таолонинг ҳукмларини баён қилиш бўлганлиги учун ўта масъулиятли иш ҳисобланади. Бу иш ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ, жаннат-дўзах орасидаги ишдир. Шунинг учун бунда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг энг ёқимли фурсатларидан бири, кун бўйи рўза тутиб, чанқаб, ажру савобдан умидвор бўлган инсоннинг дуо ва зикрда ифторлик вақтини кутиб ўтиришидир. давоми...

5394 20:10 / 07.05.2019
Айтишларича, инсон ҳаётдан кўз юмганда 21 грамм вазнини йўқотар экан. Бизнинг ҳамма қувончу шодлигимиз ва орзуумидларимиз, бор хотира, фикр ва режаларимиз, биз давоми...

4697 09:28 / 30.10.2018
Мутааххир уламолар билан мутақаддим уламолар ўртасидаги фарқ тупроқдан токи юлдузга қадардирИккита мисол келтираман1. Имом, аллома, фақиҳ, мутакаллим, наҳв ва давоми...

2252 15:00 / 07.01.2022
Мўминмусулмонлар .жин, деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг давоми...

3639 17:35 / 25.10.2018