1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Руҳ бу хабарчидир

15:03 / 15.01.2020 5067 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қабр азоби руҳга ҳам, жасадга ҳам бўладими? Унда йўқ бўлиб кетган жасадлар нима бўлади?

Қабр азоби ва роҳати руҳ ва жасадга бўладими?! Ёки руҳнинг ўзига бўладими? Бунинг жавоби жумҳур уламолар наздида неъматлар жасадга ҳам, руҳга ҳам бўлади. Шунингдек, азоб ҳам жасадга ва руҳга бўлади, дейилган.

Хўп яхши.

Эй дўстим! Инсон вафот этганидан сўнг икки, уч, тўрт йил ўтиб унинг аъзолари титилиб парчаланиб тупроққа айланиб кетади. Қандай қилиб сиз айтганингиздек жасад ҳам руҳ ҳам азобланиши мумкин? Уламолар бу ҳақида нафақат диний жавоб, балки илмий жавоб ҳам берганлар. Мусулмонларнинг фалсафа илми билан шуғулланган Фаробий, Ибн Рушд, Ибн Сино каби уламолари ҳам бу ҳақида жавоб берганлар. Бу илмий ҳақиқат саналади.

У нима?

Инсон дунё ҳаётида икки таркибдан иборат, яъни у жасад ва руҳдан таркиб топган мавжудот саналади. Инсон вафот этиб барзаҳ ҳаётига ўтганда ҳам икки таркибдан, яъни жасад ва руҳдан иборат бўлади. Лекин, руҳ дунё ҳаётида жасадга киритилган бўлади. Яъни унга ҳибс қилинган бўлади. Руҳ бир неча лаҳзаларда турли уфқларга мос ва муносиб бўла олар эди. Аллоҳ таоло ушбу руҳни инсон қафасига хибс қилиб қўйишни хоҳлади ва уни инсон ичига қамаб қўйди. Руҳ у жойда бир муддат, инсон умри тугагунича туради холос. Руҳ шу жойда ҳибсдалик муддатида ушбу жасаднинг ҳаракати билан у ер, бу ерга силжиши мумкин. Унинг бундан бошқа жойга боришга кучи етмайди. Чунки, у ушбу қафас ичига ҳибс қилингандир. Агар инсон вафот этса бу ҳолатнинг акси бўлади. Яъни аввал руҳ жасадга тобеъ бўлган бўлса, энди жасад руҳга тобеъ бўлади. Агар инсон ҳаёти яхшилик билан хотима топган бўлса у роҳат олади. Унинг руҳи турли уфқларга мос ва муносиб бўла олади. Яъни ушбу жасадга киришдан олдин бўлгани каби бир неча лаҳзаларда турли уфқларга мос ва муносиб бўла олади. Лекин руҳнинг ушбу жасад билан бўлган боғлиқлик риштаси руҳ қаерда ва қандай бўлса шундай давом этиб қолаверади. Бу худди қуёш шуъласига тамоман ўхшайди. Қуёш ҳозир биздан жуда узоқда турибди. Лекин унинг шуъласи бизгача чўзилган. Шунингдек, руҳнинг ҳам шуъласи бор. Руҳ турли уфқларга мос ва муносиб бўлсада унинг шуъласи ушбу жасаднинг зарралари билан боғланган. Бу зарралар оз ёки кўп бўлсада руҳ у билан боғланиб туради.

Жасад ушбу ришта орқали роҳат ва азобни ҳис қилиб сезади. Лекин, инсон кўп ҳолатларда ўзининг ўлимидан кейинги барзаҳ ҳаётига қайтганида бўладиган ушбу илмий ҳақиқатларни эшитган вақтда, олган ушбу маълумотларнинг мезонини ўзи яшаб турган бу ҳаётдаги қоидалар мезонига солиб кўришга урунади. Бу хато нарса. Яъни у «Бу маъқул ёки бу тўғри келмаяпди», дейди. Чунки у эшитаётган нарсани ўзи яшаб турган дунё ҳаётидаги қонунларга солиб кўради.

Биз вафот этгандан кейин, у ерда бўладиган қонунлар бошқа нарса. Биз у ер, бу ерлардаги илм даргоҳларида олаётган ва ўрганаётган илмий қонунлар ким учун яратилган? Ушбу ер устида дунё ҳаётини яшаб ўтказаётган кишилар учун яратилган. Улар бу дунё ҳаётидан ўтганидан кейин бу қонунлар ёпилиб бошқа қонунлар очилади. Сиз билмайсиз, сиз у ҳаётда ҳали яшаб кўрганингиз йўқ. Аллоҳнинг баёноти сизга хабар берган. У ердаги ҳодисаларни сиз бу дунё ҳаётига тортиб келиб, уларни бу ердаги қонунларда қўллашингиз ҳам хато саналади.

Бу ерда «Роҳат ҳам, азоб ҳам руҳнинг ўзи учун бўлади, жасад бу нарсаларнинг ҳеч бирини сезмайди» - деб, ўйлайдиган кишилар ҳам учрайди. Воқеликда бу хато нарсадир. Қиёматда ҳам, барзаҳ ҳаётида ҳам бўладиган оғриқ ва алам жасад учундир. Нима учун? Чунки руҳ олий тўпламдан тушган. Агар у кофир кишининг қалбида мавжуд бўлганида эди у ҳамиша ўзининг Холиқи ва Мавлосига ташна ва орзуманд бўларди. Куфр ва бузуқ йўлларни танлаган ушбу кишига мухолиф бўлар эди. Руҳ айтганимиздек олий тўпламдан тушган. Агар руҳнинг ўзи азобланадиган бўлса сабабсиз азобланган бўлиб қолади.

Воқеликда руҳ нима? Руҳ бу хабарчидир. Руҳ агар жасад эгаси азобга лойиқ бўлса, унга азобни кўтариб келади. Агар жасад соҳиби неъматга лойиқ бўлса унга неъматни олиб келади. Руҳ жасад сезадиган ҳис туйғуни олиб келувчи чопардир.

Имом Бутийнинг «Кубро ал-яқинияти ал-кавния» номли туркум суҳбатидан таржима қилинди.

Таржимон Абдуллоҳ Ғуломов.

 

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бутун махлуқотларининг ичида инсонни мукаррам ва мукаммал қилиб яратди. Яхшидан ёмонни фарқлай олиши учун ақл берди, қалбидаги ва ақлидаги давоми...

1734 17:00 / 11.08.2022
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

5133 21:00 / 25.02.2019
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

3077 16:40 / 23.05.2019
Кувайт Фиқҳ энциклопедиясида ушбу саволга жавоб сифатида қуйидаги мулоҳазалар келтирилган.Рибонинг ҳаром қилинишидаги ҳикматларМуфассир уламолар рибонинг давоми...

1621 10:20 / 25.11.2021