1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Менинг диним жароҳатланганларга қарши ҳужум қилишни тақиқлайди

13:30 / 14.01.2020 4025 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1984 йилги Лос-Aнжелес Олимпиадасининг дзюдо мусобақаси финалларидан бири олимпия тарихида ўзгача из қолдирган. Ўшанда мисрлик Муҳаммад Али Рашван жароҳат олган япониялик рақибининг чемпион бўлишига имкон яратиб берганди.

Моҳир курашчи Ясухиро Ямашита ярим финалда олган жароҳати туфайли финалда оқсоқланган ҳолда татамига чиқади. Рашван эса рақибининг ўнг оёғига биргина ҳужум билан ғалаба қозониши мумкин бўлгани ҳолда, ўзини енгишига имкон яратиб бериб, кумуш медаль билан кифояланади.

Ундан бу ҳақда сўрашганида: «Менинг диним жароҳатланганларга, айниқса, тананинг шикастланган қисмига ҳужум қилишни тақиқлайди. Агар рақибимга босим қилиб, шикаст еган оёғига ҳужум қилганимда, ногирон бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Ҳатто олтин медаль учун ҳам бундай қила олмайман», дея жавоб берган.

Муҳаммад Aли Рашван расман олимпиада чемпионлари қаторида турмаса-да, жуда кўпчиликка ўрнак кўрсата олган. Ўша йили Халқаро Фейрплей Қўмитасининг «Ҳалол ўйин» соврини билан тақдирланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. давоми...

13581 04:16 / 19.07.2021
Қуръон ndash Исломнинг муқаддас китоби бўлиб, сура ва оятлардан ташкил топган. Мусулмонлар Қуръоннинг милодий 610 йилда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга давоми...

8822 15:30 / 22.04.2019
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин .Аллоҳга омонат, дейишга одатланганман. Болалигимизда онам давоми...

4265 21:40 / 10.01.2019
.Ёлғон, сўзи араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдиларЖуржоний .Ёлғон ndash хабарнинг давоми...

2764 09:45 / 22.10.2018