1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

73-боб. Етимни қарамоғига олган одамнинг фазли

16:40 / 10.01.2020 2782 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Араб тилида отаси вафот этган, онаси билан қолган, вояга етмаган болага «етим» дейилади. Улғайиб, балоғатга етгач, етимликдан чиқади.

Етим одатда ожиз, заиф шахс бўлади. Етимни хорловчи, унга зулм қилувчи, ҳаққини поймол қилувчи шахсни диндор деб бўлмайди.

Етимларга ёрдам бериш ниҳоятда савобли иш. Етимларга таом, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурчдир. Шундай қилинса, етим жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади.

Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади.

Шу ва бошқа бир қанча ҳикматлар асосида Исломда етимга яхшилик қилиш қаттиқ тарғиб қилинган. Етимга яхшилик қилувчиларга катта ваъдалар эълон қилинган.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хувайла бинт Молик ибн Саълабадан ривоят қилинади . , . , . , . , . , ..Эрим Авс ибн Сомит мендан зиҳор қилди. Шунда давоми...

2830 18:05 / 17.11.2019
Саъийд ибн Абу Бурда отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор,, дедилар..Топа олмасачи, давоми...

2783 11:00 / 30.10.2023
Ибн Умардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб давоми...

2737 15:45 / 28.08.2019
Она ҳасратдан кўзёш тўкканида одамдан бошқа дунёдаги барча махлуқот додфарёд ураркан... Тандирдаги нонларнинг пишишини кутаётган Садафхон жўмракли қўл ювгич давоми...

3368 16:34 / 22.01.2024