1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Австралиядаги ўт ўчирувчиларга мусулмонлар ёрдам берди

11:04 / 10.01.2020 3138 pdf Ўқиш режими + -

Австралияда бир гуруҳ мусулмон кўнгиллилар ўрмон ёнғинидан зарар кўрган ўт ўчирувчиларга ёрдам беришмоқда. Бу ҳақда islam.ru хабар беради.

Австралиядаги Ислом жамияти аъзолари ўрмонда олов билан курашаётган ўт ўчирувчиларга овқат тайёрлаб беришмоқда. Лакман ал-Курди исмли мусулмон шундай дейди: «Биз қила оладиган нарса уларни боқиш ва дуо ибодат қилиш эди».

Бошқа нарсалар қатори, мусулмонлар ёнғинлардан жабр кўрганларга 5 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдамларини олиб келишди.

Аввалроқ Австралияда мусулмонлар истисқо намозини ўқиганликлари ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди. Натижада истисқо намозидан сўнг ёмғир ёға бошлаган. Бу ҳолатдан насоролар ҳайрон қолдилар. Ўтган икки кундан бери 480 миллион жониворни куйдириб юборган оловни дунёнинг бирор технологияси ўчира олмади. Бугун у ерда бир намоз юз минглаб одамларнинг жонини сақлаб қолди. Бу исломнинг баракасидир. Бу дунё учун Аллоҳ таолонинг бир мўъжизасики, Аллоҳдан ўзга хеч ким оловни ўчира олмади.

Ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайган. Ўт ўчирувчилар ўрмон ёнғинларининг олдини олиш мақсадида қулай об-ҳаво шароитидан фойдаланмоқдалар.

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида бугунгача 24 киши ҳалок бўлди, 39 киши жароҳат олди, 500 мингга яқин кўп сонли ҳайвонлар нобуд бўлди. Шу жумладан кўплаб коалалар ҳам.

Айни пайтда Жанубий Уэльс ва Виктория штатида 170 дан ортиқ ёнғинлар қайд этилган. Октябрь ойидан бери мамлакат бўйлаб қарийб 7 миллион гектар майдон ёниб кул бўлган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек Малайзиядаги .Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти, ташаббуси ва .HILAL TRAVEL, сайёҳлик ташкилоти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, давоми...

3055 20:16 / 31.10.2019
Жорий йилнинг 13 декабрь жума куни Ўзбекистоннинг Америка пойтахтидаги элчихонаси АҚШ ғарбий соҳилидаги энг катта масжид Виржиния штати, Стерлинг шаҳридаги давоми...

2080 14:05 / 16.12.2019
Қирғизистон Республикасининг Дин ишлари бўйича комиссияси директори Зоирбек Эргешовнинг маълум қилишича, сўнгги 28 йил ичида мамлакат бўйлаб 2500 та янги масжид давоми...

2496 12:05 / 22.01.2019
Сўнгги пайтларда бир қатор хорижий давлатлар томонидан Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналар юртимизга олиб келиниши ва намойиш этилиши бўйича таклифлар давоми...

1589 18:17 / 11.03.2025