1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Австралиядаги ўрмон ёнғинининг тарқалишига калхат қуши сабабчи

18:13 / 09.01.2020 11494 pdf Ўқиш режими + -

Австралиядаги ўрмон ёнғинини келиб чиқишига сабаб бўлган ҳайвон бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдиришга буюрган қуш бўлиб чиқди.

Ушбу яшил ўлканинг Сидней университети тадқиқотчилари ғаройиб нарсани аниқладилар. Ушбу тадқиқотда калхат ўрмонлардаги ёнғинларни келтириб чиқарадиган қуш эканлиги маълум бўлди. У тумшуғи ва панжаларидан фойдаланиб, ёнғин кўламини кенгайтирар экан.

Ушбу ҳодиса олимларни ҳайратга солди. Қандай қилиб бу қушлар оловни ёқиб юбориши ва энг кенг доирага тарқатиши мумкин? Унга ким буни ўргатган?

Тадқиқот натижалари 2018 йил январь ойида Ethnobiology журналида эълон қилинди. Тадқиқотчиларнинг айтишича, бу зарарли қушлар ов майдонларини кенгайтириш мақсадида оёқлари билан чўғни қуриган ўт-ўланлар устига ташларди. Натижада ёнғин чиқиб, ер остида яшовчи ҳайвонлар оловдан қочади. Калхатлар ўз ўлжасини шундай ҳолатда овлайди.

Австралиядаги маҳаллий аҳоли калхатнинг бу ҳатти-ҳаракатини узоқ вақтдан бери билишади.

Бу қушлар одамлар учун зарарлидир. Ушбу зараркунандаларни олимлар ХХI асрда тадқиқот орқали аниқлашди. Аммо ўн тўрт аср олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда огоҳлантирганлар ва ҳатто ҳайвонларни ов қилиш ва ўлдириш тақиқланган ҳудудда Ҳарамда бўлса ҳам уни ўлдиришга буюрганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. Уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни беҳуда сўзламаганликлари ва нимага буюрган бўлсалар унинг ортида катта ҳикмат борлигини билдириб кетганлар.

Хулоса шуки, ушбу тадқиқотлар Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар эканликлари ва у зотнинг суннатлари ва буйруқлари биз умматлар учун фойдали ва манфаатли эканидан далолатдир.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хива шаҳрида давом этаётган .Ислом ndash эзгулик ва тинчлик дини, мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин давоми...

1141 17:05 / 16.10.2024
Яқинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан muslimaat.uzrdquo аёлқизлар сайти ходималари томонидан Набийга салавот айтингrdquo давоми...

3620 15:44 / 05.12.2018
Гаргаш масжиди Дубайнинг Ал Кавз бизнес тумани марказидаги ижодкорлик ва маънавиятни замонавий архитектура билан уйғунлаштиришнинг мукаммал намунасидир.Architect давоми...

2316 14:23 / 24.12.2021
Бугун Нақшбанд туризм фестивали иштирокчилари Бухородан Самарқанд шаҳрига етиб келишди.Меҳмонлар вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон давоми...

2882 19:39 / 11.11.2018
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021