1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Cаломатлик бебаҳо бойлик

05:00 / 01.03.2017 4324 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Cаломатлик бебаҳо бойлик

Бир куни донишманднинг тоби қочиб, ётиб қолибди. Ҳолидан хабар олиш учун келган ҳаким ундан:

– Нима истайсан? – деб сўрабди.

– Соғлик, – деб жавоб қайтарибди бемор.

– Унинг шакли қандай эканини тушунтир, уни сенга топиб келтирай, – дебди ҳаким.

– Соғликнинг хусусияти, шаклу шамоили йўқ, – дебди донишманд.

– Сен донишманд бўлсанг, хусусиятсиз нарсани қандай талаб қиласан? Яхшиси менга соғликнинг қандай бўлишини тушунтир, – дебди ҳаким.

– Соғлик келиши билан қувватга кираман, рангим ҳам тиниқлашади, тетик бўлиб қоламан.

– Мен сенга соғликнинг ўзини таърифлаб бер деяпман, – деб унинг сўзини бўлибди ҳаким.

– Билмайман, – дебди донишманд.

Соғлик мана шундай кўз билан кўриб, қўл билан тутиб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган бебаҳо неъмат. Ҳадиси шарифда ҳам бу ҳақда айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Икки неъмат бор, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади. Улар сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир” (Имом Бухорий ривояти).

Соғликни қадрлаш, уни асраш учун саъй-ҳаракат лозим. Соғлигимиз учун зарарли нарсаларни истеъмол қилиш бу – неъматга ношукрлик билан баробар. Шу сабаб соғлик неъмати борлигида уни сақлаш ва ўз ўрнида ишлатиб, бандалик бурчларимизга Ҳақ таолонинг амрларига “лаббай” деб қулоқ тутишимиз лозим. Агар дардга чалинсак, бу ҳолда ҳам қандай йўл тутиш кераклиги динимиз кўрсатмаларида баён қилинган. Киши касалланган ҳолида ҳам Яратганга шукр қилиши лозим. Чунки бу унинг гуноҳларига каффорат бўлади. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият ва ғам‑ғусса етса ҳам Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради” (Муттафақун алайҳ).

Демак, соғлик ҳам дард чекиш ҳам мўмин учун бир неъматдир. Ҳар икки ҳолатда ҳам тўғри йўл тутиш билан киши савобга эришади.

 

Фотимат уз-Заҳро

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билимсиз равишда фатво бераётганлар қанчалар кўп. .Намоз ўқимаса ҳам бўлаверар экан,, .Ароқни ичиш эмас, маст бўлиб кўчада тўполон қилиш ҳаром экан,, .У экан, бу давоми...

5174 16:00 / 22.05.2021
Муҳаббат бобиАбул Қосим Наср Обозий1 айтади .Муҳаббат, ва .машаққат,сўзларидаги нуқталар бирбирига яқиндир. Муҳаббат кўзи билан машққатнинг кўзига қаралса, давоми...

5002 05:00 / 01.03.2017
Юқорида айтиб ўтилган вирдларни яна ҳам яхши тушуниш, уларнинг ҳужжат ва далилларини билиб олиш ҳар бир мурид учун фойдадан холи бўлмайди. Чунки бу зикрлар ва давоми...

2955 13:02 / 29.11.2018
Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида шундай марҳамат қилади .Ва уларнинг гапларига сабр қил ва улардан чиройли четланишла, четланиб тур, Муззаммил сураси, давоми...

2796 19:00 / 23.06.2024