1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Абдуллоҳ ибн Муборакнинг табассумлари

18:48 / 02.01.2020 4051 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўлим вақти бўлсада Абдуллоҳ ибн Муборак шунинг учун кулган эди.

У ўлим вақти яқинлашганда йўлда эди. Қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Деярли ўлишга яқин қолган эди. У ўзи билан бирга ҳамроҳлик қилиб келаётган хизматчи йигитга: «Менинг бошимни тупроққа қўйгин», деди. Хизматчи йигит бу ишни қилишга иккиланиб тўхтаб қолди ва бу гапдан йиғлаб юборди.

Абдуллоҳ ибн Муборак нега йиғлаябсан?- дедилар.

Шунда йигит: «Мен биламанки, сиз неъматларга кўмилиб яшадингиз, энди ғариб ҳолатда ҳаётдан кўз юмаябсиз, мана сиз менга очиқдан-очиқ, бошимни тупроққа қўйгин, деб айтаябсиз»- деди.

Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак: «Жим бўл, мен Аллоҳ табарока ва таолодан мени бойлар жабҳасидан узоқ қилишини ҳамда фақирлар қаторида вафот эттиришини сўраганман» - дедилар.

Жон топшириш вақти келганида Абдуллоҳ ибн Муборак икки кўзларини очдилар ва табассум қилдилар. У кишининг табассумлари очиқ-ойдин бўлган эди.

Кейин у: «Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар»,- дедилар ва жон топшириш вақтида ғариб ҳолда вафот этдилар.

У кишинг жонлари тонг саҳарда узилди ва Форс давлатидаги Ҳий шаҳрига дафн этилди.

«Амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар».

Дарҳақиқат, у кишини кулдирган нарса нима эди деган савол туғилади кишида. Ҳолбуки у ўлим тўшагида ётган эди. Инсон учун жон топшириш аламидан қаттиқроқ машаққат бўлмайди. Шунга қарамай у кулиб табассум қилди. Бу Аллоҳ субханаҳу ва таоло сўзининг тасдиқидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирган ва тақво қилганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор». (Юнус сураси,62-65 оят).

Қайсики инсон Аллоҳнинг йўлида тўғри юриб, қўлидан келганича Роббисининг буйруқларини бажариб борса, жон топшириш вақти етиб дунё ҳаётидан жўнаб кетаётганида албатта унга бир сўз билан хушхабар берилади.

Имом Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Беодоб эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга давоми...

5162 18:24 / 11.07.2020
Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири ndash намозни тўлатўкис адо қилишдир.Намоз ўқиш кунига беш вақтда фарз қилинган бўлиб, у Ислом динининг давоми...

4042 15:00 / 09.11.2020
Катта ширк ndash Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва У зот билан бирга тош, дарахт, қуёш каби нарсаларга ибодат қилишдир. Катта ширк гуноҳи кабираларнинг давоми...

5750 10:29 / 01.11.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зино қилувчи зино қилаётган вақтида мўмин бўлмайди, деб огоҳ қилганлар. Саҳиҳи Бухорий. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ давоми...

2053 14:07 / 18.12.2024