1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Аднон ҳафизахуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарлари ўз якунига етди

16:40 / 29.12.2019 2347 pdf Ўқиш режими + -

Машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларининг иккинчи куни якунланди.

29 декабрь куни меҳмонлар зиёрати имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг устозлари, имом Абу Ҳафс Кабир ва имом Абу Ҳафс Соғир қабрлари зиёратидан бошланди. Шундан сўнг меҳмонлар фиқҳ илмининг машҳур уламоси имом Шамсул Аимма Ҳалвоний ҳазратлари қабрларини зиёрат қилдилар.

Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ сўнгра Бухоронинг Сумитан мавзеидаги Чор Бакр меъморий мажмуасига ташриф буюрдилар. Қайд этиш керакки шу ерда яшаб ўтган машҳур тўрт шайх Чор Бакр номи билан боғлиқ. Шайхлар қабристони олдига Абдуллахон II томонидан хонақоҳ, масжид, мадраса ва катта боғдан иборат меъморий мажмуа барпо этилган.

Шайх Аднон ҳафизаҳуллоҳ Бухоро бўйлаб қилган сафарлари чоғида юртимиздаги қадимий ёдгорликлар, халқимизнинг диний эътиқоди, тарихий обидалар ҳамда Ўзбекистондаги кенг имкониятларни кўриб хурсанд бўлганини таъкидлади. — Аввалари бу ўлка ҳақида бизда нотўғри таассуротлар бўлган экан. Бугун бу маълумотлар акси эканлигини ўз кўзим билан кўриб турибман. Сафар қилиш жараёнида қадимий биноларни, бу ерда қўним топган буюк устоз ва аллома имомларни зиёратидан сўнг, аввалари бу юрт маданият ўчоғи эканлигини англаб етдим. Китобларда ўқиган маълумотларимга бугун гувоҳ бўлиб турибман. Ҳақиқатан бу юрт фарзандалари дунёни тебратган буюк уламолар бўлишгани тарихдан ҳам маълум, - дея сафар таассуротларини ўртоқлашдилар.

Ушбу зиёратдан сўнг Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларига якун ясалди.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz порталининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

Islom.uz портали таҳририяти



Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темирйўл вокзалларида ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар пайдо бўлади. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.Бу давоми...

3224 09:12 / 07.01.2019
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ҳамда Ислом.уз портали жамоаси пойтахтимиздаги Кўкча филиалимизнинг ходими Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғлининг вафот этганини чуқур давоми...

1900 19:56 / 26.07.2020
Юклаб олиш учун линкhttpmuslimaat.uzomina28

2414 11:58 / 20.03.2019
Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо .Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни давоми...

1673 05:43 / 04.09.2023