1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Қисқа ва пурмаъно ҳикматлар

05:00 / 01.03.2017 4568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйида қисқа калималар, қисқа иборалар берилади. Улар ўзи қисқа бўлса-да, аммо маъноларга бойдир. Уларни “жавомеъул калим” (кўп маъноларни ўз ичига олган калима), “нафоисул ҳикам” (нафосатли ҳикматлар), “ма қолла ва далла” (ўзи оз, аммо бир яхшиликка йўллаб қўядиган, далолат қиладиган) деб аталади. Улар салафи солиҳлардан ривоят қилинган бўлиб, тушуниш осон ва қалбга ўрнашадигандир. Орзулар кўпайган, турли хоҳиш истаклар авж олган ҳозирги кунларимизда уларни ўқиб, ҳаётимизга татбиқ этсак айни муддао бўлар эди.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур” (Зарият, 55).

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Биродарларни кўпайтиринглар! Чунки, ҳар бир мўминга шафоат қилиш изни берилади” дедилар.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Балони неъмат, хотиржамликни мусибат деб ҳисобламаган киши фақиҳ эмас” дедилар.

Али розияллоҳу анҳу: “Дунё ва охират машриқ билан мағриб кабидир. Агар улардан бирига яқинлашсанг, бошқасидан узоқлашасан” дедилар.

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳ сени сен яхши кўрган нарсада давомли қилишини яхши кўрсанг, сен ҳам У яхши кўрган нарсада бардавом бўл!” дедилар.

Мутарраф ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Қалбнинг салоҳи амалнинг салоҳи билан, амалнинг салоҳи ниятнинг салоҳи билан бўлади” дедилар.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Дўстларнинг суҳбатига тенг келадиган ҳурсандчилик йўқ. Улардан ажралишга тенг келадиган ғам йўқ” дедилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Бандага ислом неъматидан кейин солиҳ дўстдан кўра яхшироқ неъмат берилмаган” дедилар.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан дунёда зоҳидлик нималигини сўралди. У киши: “Покиза касб ва орзуни қисқа қилиш” дедилар.

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: “Кечки таомни онанг билан бирга еб, унинг кўзини қувонтиришинг мен учун нафл ҳаж қилишингдан маҳбуброқдир” дедилар.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Мурувватнинг тўртта рукни бор: ҳусни хулқ, саховат, тавозеъ, ибодат” дедилар.

Нахаъий раҳимаҳуллоҳ: “Кишининг масжидга қўшни бўла туриб, у ерда кўринмаслиги нифоқнинг белгиси бўлишга кифоя қилади” дедилар.  

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳдан “Тасбеҳ айтайми ёки истиғфор айтайми?” деб сўралди. Шунда у киши: “Кир либос атирдан кўра совунга муҳтожроқдир” дедилар.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳдан қўққанинг миқдорича халқ сендан қўрқади” дедилар.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Агар бир кишини Аллоҳ йўлида яхши кўрсанг, кейин у киши исломда бир янгилик пайдо қилса, шунда сен уни ўша иши учун ёмон кўрмасанг, уни Аллоҳ йўлида яхши кўрмабсан” дедилар.

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ: “Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ ундан ҳамма нарсани қўрқитиб қўяди. Ким Аллоҳдан қўрқмаса, у кимса ҳамма нарсадан қўрқади” дедилар.

Вуҳайб Маккий раҳимаҳуллоҳ: “Дунёда зоҳидлик – қўлингдан кетган дунёга афсус қилмаслигинг ва сенга келган дунёга ҳурсанд бўлмаслигингдир” дедилар.

Жунайд раҳимаҳуллоҳдан зуҳд ҳақида сўралди. Шунда у киши: “Дунёни кичик санаш ва қалбдан унинг асарини ўчириш” дедилар.

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ: “Ким Аллоҳ билан беҳожат бўлса, Аллоҳ азза ва жалла унга инсонларнинг ҳожатини тушириб қўяди” дедилар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Илм амални чақиради. Агар амал бу чақириққа ижобат қилса қилди, акс ҳолда, илм кетади” дедилар.

 

Айман аш-Шаъбоннинг “Ма қолла ва далла” номли мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоатни махфий қилишда ихлос ва риёдан сақланиш фойдаси бор. Тоатни ошкора қилишда эса бировларнинг эргашиши ва одамларга яхшиликни тарғиб қилиш фойдаси ҳам давоми...

2467 17:00 / 18.12.2021
Имоми Роббоний Аҳмад Форуқ Сарҳандий қуддиса сирруҳуИмоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 971 сана, милодий 1563 сана шаввол ойининг ўн тўртинчи куни, жумъа давоми...

4704 15:07 / 15.02.2019
Худди шу фикрларни ҳақиқий сўфийларнинг ўзлари ҳам таъкидлаганлар. Фикримизнинг далили сифатида Ибн Банно Сарақситий раҳматуллоҳи алайҳининг сўфийлар ҳузурида давоми...

3938 17:30 / 06.04.2019
Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди .Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга .Ассалому давоми...

4938 18:21 / 15.05.2018