1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Болакайнинг сабоғи

14:05 / 21.12.2019 3496 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир отахон ўғлиникига кўчиб келди. Ўғли оилали, тўрт яшар фарзанди ҳам бор эди.

Отанинг ёши бир жойга бориб қолган, қўллари қалтирар, кўзлари хира кўрар, оёқларини зўрға судраб юрарди.

Оила дастурхон атрофига тўпланган пайтлари қариянинг аҳволи янада ёмонлашарди. Қошиғидан тўкилган овқатлар полгача тушар, пиёласидаги ширчой дастурхонни доғларга тўлдириб борарди. Буни кўриб хуноби ошган ўғил ва келин ўзаро маслаҳатлашишди:

– Нимадир қилмасак бўлмайди, – деди ўғил.

– Чапиллатиб овқат ейиши, сут тўкиши, овқатларни ҳар томонга сочиб юбориши жонимга тегди.

Эр-хотин хона бурчагига битта кичик хонтахта қўйишга қарор қилди. Қария шу ерда бир ўзи овқатлана бошлади. Икки марта коса синдирганидан кейин, тунука тарелкада овқат сузиб берадиган бўлишди.

Бир куни бехосдан ўғилнинг кўзи отасига тушиб қолди: бечора қариянинг кўзларида милт-милт ёш айланар, хонтахтанинг четига тикилганича тишсиз милкларида овқатни у ёқдан бу ёққа олиб ўтирарди. Ўғилнинг юрагида кимдир бош кўтариб, мана шу мажолсиз чол сенинг отанг-ку, уни бир четга суриб қўйгани уялмайсанми, дегандай бўлди. Бироқ у бу ҳайқириққа эътибор бермади. Фақат чолни камроқ тергайдиган бўлди.

Тўрт ёшли невара ён-атрофида бўлаётган воқеаларни жимгина кузатарди.

Бир куни ишдан қайтган ота боласи ўйинчоқларини ёйиб олиб ўйнаётганини кўрди. У болғачаси билан ёғоч косачасини урар, косача зарб таъсирида у ёқ-бу ёққа юмалаб кетарди.

– Нима қиляпсан, ўғлим? – деб сўради ота меҳр билан.

– Онам билан сизга тарелка ясаяпман. Катта бўлсам, сизларга овқат солиб бераман, – деди болакай ғурур билан. Сўнг бир жилмайиб қўйди-да, яна ўз ишига киришди.

Унинг гаплари ота-онани қаттиқ ҳаяжонга туширди, икковлари ҳам мум тишлаган, нима дейишни билишмасди. Уларнинг кўзларидан қайноқ-қайноқ ёшлар томди. Гарчи бирор оғиз сўз айтишмаган бўлса-да, нима қилиш кераклигини яхши англаб туришарди.

Кечки овқат пайти ўғил қария отасининг қўлидан ушлаб, дастурхон бошига олиб келди. Яхши сўзлар айтиб, кўнглини олди, ухлаш пайти ўринга ҳам ўзи етаклаб бориб ётқизиб қўйди.

Энди қариянинг қўлидан қошиқ тушиб кетса ёки сут чойи тўкилса, ўғил ҳам, келин ҳам асабийлашмасди. Келин тушиб кетган қошиқни янгисига алиштириб берар, ўғил эса кўпинча отасини ўзи овқатлантириб қўярди!

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввалги мақолаларимизда мавлид маросимларида мавжуд бўлган бир қатор хато камчиликларга ишора қилиб ўтилди. Шу билан бирга, уларга қўшимча равишда яна айрим давоми...

4307 15:22 / 21.11.2018
Савол 1. Нима учун ой Ислом рамзи сифатида танланган У нимани англатади2. Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввонинг қабрлари қаердаЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм1. давоми...

7192 22:10 / 12.11.2018
Мана шу аканинг зиёратидан сўнг, каминада ҳам .тасуф,га қизиқиш ортиб, бу ҳақда вақтли матбуотдан маълумотларни излаш кал одамнинг бошидан тук қидиришдек давоми...

1052 14:30 / 27.12.2021
Бир гуруҳ ярамас, бадхулқ одамлар Робийъ ибн Ҳайсамни фитнага солиш учун унга ниҳоятда гўзал бир аёлни рўбарў қилишмоқчи бўлишди. Аёлга эса .Уни йўлдан ура олсанг, давоми...

3075 07:00 / 14.01.2019