1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уч кундан кейин мени кўрсанг эди

08:00 / 17.12.2019 2095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Каъб айтади: «Умар ибн Абдулазиз амир бўлгач, менга одам юборди. Мадинада эдим, унинг олдига бордим. Ҳузурига кирганимда уни таниёлмай, таажжуб билан тикилиб қолдим. У: «Эй Ибн Каъб, менга шундай қараяпсанки, илгари менга ҳеч бундай қарамаган эдинг!» деди. Мен таажжубланганимни айтдим. У сабабини сўради. Мен унга ҳолатимни тушунтириб, «Эй мўминларнинг амири, рангингиз ўзгариб, озиб кетибсиз, сочингиз тўзиганидан сизни таниёлмай қолдим», дедим. Умар ибн Абдулазиз: «Ўлганимдан кейин уч кун ўтиб, қабрда ётган ҳолатимни кўрсанг нима бўлар экансан? Унда кўзим юзимга оқиб тушган, бурнимдан йиринг ва қон оқаётган бўлади. Ўшанда мени ҳозиргидан ҳам танимай қоларсан?» деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир жамиятнинг эътиқод масалалари, амалий ҳаёти ва руҳиймаънавий жиҳатлари бўлади. Буларсиз инсон ва у мансуб бўлган жамиятнинг ҳаёти бўлиши мумкин эмас. давоми...

12242 10:10 / 02.07.2019
Милодий 2023 йил 19 июль куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрийқамарий ҳисобдаги янги йил 1445 йил бошланади. bull Муҳаррам ойи луғатда .ҳурматланувчи,, давоми...

3381 19:50 / 18.07.2023
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Айт .Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар .Биз ажойиб Қуръонни давоми...

3028 15:35 / 20.10.2019
Маймун ибн Меҳрон айтади .Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан .Нима учун тинмай йиғлаяпсан, деб сўради. .Эй мўминлар амири, мен давоми...

2203 09:10 / 09.06.2019