1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Шунча гуноҳларимиз билан-а?»

08:07 / 16.12.2019 2613 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Назр ибн Зурора ишончли ровийдан ривоят қилади: «Умар ибн Абдулазизнинг Солим деган бир қул дўсти бўлиб, у билан Аллоҳ учун дўст тутинган эдилар. Умар ибн Абдулазиз амирликка тайинланганларида дўстлари Солимни чақирдилар. Солим келгач, унга: «Эй Солим, мен нажот топмайманми деб қўрқаман», дедилар. Солим: «Қўрқаётган бўлсанг, яхши. Мен мана шу нарсадан қўрқмаслигингдан қўрқаётган эдим. Аллоҳ бир бандага бир ҳовли бериб, у ерда қилган битта гуноҳи учун чиқариб юборган эди (Одам алайҳиссаломнинг жаннатдан чиқарилиши назарда тутиляпти). Биз эса сон-саноқсиз гуноҳларимиз билан ўша ҳовлида яшамоқчи бўляпмиз», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусмиъ ибн Осим айтади .Абдулазиз ибн Салмон, Килоб ибн Жарий, Салмон Аъражлар билан бир соҳилда тунадик. Бир пайт Килоб йиғлай бошлади. Уни йиғлаётганини кўриб, давоми...

2676 08:07 / 05.03.2020
Иброҳим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Аммамнинг уйига бордим. Аммаваччаларим билан кўришмоқчи эдим, қаергадир кетишган экан. Аммамдан сўрасам, .Абдуллоҳ ибн давоми...

2127 08:02 / 04.12.2020
Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва айтдилар Эй инсонлар Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳ таолога давоми...

6292 10:30 / 26.11.2018
Абу Саъид ривоят қилади .Зоҳидлардан бири шундай ҳикоя қилади .Абулҳорис Улосий мендан .Менинг тавбам қандай бошланганини биласанми, деб сўради. .Йўқ, дедим. У давоми...

3193 08:00 / 27.11.2020
Аудиолар

211004 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130264 14:35 / 11.08.2021