1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шундан бошқа кўйлаги йўқ эди

08:00 / 06.12.2019 1763 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масламадан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазиз вафот этган куни унинг ҳузурига кирдим. Абдулмаликнинг қизи Фотима унинг бош тарафида ўтирар эди. У мени кўриб, ўрнидан турди ва оёқ тарафига ўтиб олди. Мен унинг бош томонига ўтирдим. Маййитнинг эгнида чўнтаги тешик эски бир кўйлак бор эди. Мен Фотимага: «Бу кўйлакни алмаштирсангиз бўлмайдими?» дедим. У индамади. Бир неча марта сўзлашга оғиз жуфтлади, аммо гапиролмай, йиғлаб юбораверди. Ниҳоят, ўзини босиб олгач, «Аллоҳга қасам, унинг шундан бошқа кўйлаги йўқ эди», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ер ўз ўқи атрофида бир сутка давомида ўнг томонга 23.43 даража оғиш билан айланади. Ер айланиш ўқининг ана шу оғиши фасллар ўзгаришининг асосий сабабидир. Бунинг давоми...

3557 11:30 / 13.03.2022
18. Рамазоннинг биринчи кечасининг ҳам алоҳида фазилати бор. Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий давоми...

1661 15:40 / 30.04.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбарни фатҳ қилиб кўп ўлжага эга бўлдилар. Уларни саҳобалар ўртасида тақсим қилдилар. Сўнг Мадинага қараб йўл олдилар. давоми...

2089 19:40 / 23.03.2021
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтдилар. Мен икки бармоғим ила дуо қилаётган эдим. Бас, у зот давоми...

3001 10:00 / 09.04.2019
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021