1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Баданни титратган асар

05:00 / 01.03.2017 4149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Қудома ал Мақдисий "Таввобин" номли китобларида Абдулвоҳид ибн Зайддан қуйидагича ривоят қиладилар:

Бизлар кемада эдик, бирдан оролчада шамол кўтарилди. Ўша ерда тўхтаб оролчага тушсак бир киши бутга ибодат қилаётган экан. Биз унга юзланиб:

– "Эй сен! Кимга ибодат қилмоқдасан?" дедик.

– У санамга ишора қилди.

– Бу ибодат қилинадиган илоҳ эмас, дедик.

– У: "Сизлар кимга ибодат қиласизлар?" деди.

– Биз: "Аллоҳга ибодат қиламиз!" дедик.

– У: Аллоҳ нима?" деди.

– Биз: "Арши осмонда бўлган, ҳукмронлиги ерда бўлган ва қазои қадари тирик ва ўликларда бўлган Зот", дедик.

– У: "Сизлар буни қаердан билдинглар!" деди.

– Биз: "Буюк подшоҳ, Яратувчи Зот бизларга элчи жўнатган, бизларга ўша элчи хабар берган", деб айтдик.

– У: "Ўша элчи нима қилган?" деди.

– Биз: "У рисолатни қойилмақом қилиб адо этган, сўнгра Аллоҳ уни вафот қилдирган", дедик.

– У: "Ўша элчи бирор аломат қолдирганми?" деди.

– Биз: "Бизга оламлар подшоҳи томонидан келган бир китоб қолдирган", дедик.

– У: "Ўша китобни менга кўрсатинглар", деди.

– Биз: "Подшоҳларнинг китоби гўзал бўлиши керак", деб унга Қуръон олиб келдик.

– У: "Мен буни ўқишни билмайман", деди.

– Биз унга Қуръондан бир сурани ўқидик, биз ўқиганимиз сари у йиғлар эди. Яна ўқишда давом этсак яна йиғида бардавом бўлар эди. Биз шу алфозда сурани тугатдик.

– У: "Ушбу калом соҳибига осийлик қилмаслик керак", деб сўнгра мусулмон бўлди. Биз унга ислом шариати ва Қуръондан сураларни ўргатдик. Ҳамда ўзимиз билан кемага ортдик. Кемада кетаётган эдик, тун қоронғулашди. Ҳаммамиз ётар жойимизга бордик.

– Шунда у: "Сизлар менга далолат қилган илоҳ тунда ухлайдими?" деди.

– Биз: "Аллоҳнинг қули йўқ! У тирик, уйғоқ ва буюкдир, у ухламайди", дедик.

– У: "Мунча ҳам ёмон қулсизлар, сизлар ухласангизда, ҳожаларингиз ухламаса!" деди да, у ибодат қилишга тушди, биз эса уни тарк қилдик.

– Биз шаҳримизга етиб келгач мен дўстларимга: "Мана бу киши яқиндагина исломга кирди, у бизнинг шаҳарда ғариб бир киши", деб айтсам, дўстларим унга бироз дирҳамлардан йиғиб унга беришди.

– У: "Бу нима?" деди.

– Биз: "Эҳтиёжингизга ишлатарсан!" дедик.

– У: "Лаа илаҳа илллаллоҳ! Мен денгиздаги оролчада яшаганимда Ундан бошқага ибодат қилганимда ҳам ризқлантирган Зот наҳотки Уни таниганимдан кейин мени зое қилса", деди.

Кейин у киши ўзи ишлаб пул топди. Кейинчалик у буюк солиҳ зотлар қаторидан жой олди.


Манба: islom.uz

Таржимон: Анвар Аҳмад


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг йўлдан озишига, гуноҳларга гирифтор бўлишига кўпроқ қорин ва фарж шаҳвати кўйига тушиш сабаб бўлади. Бу икки шаҳват унга берилганларни доимо ҳалокатга давоми...

6620 13:00 / 28.11.2020
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марshyҳамат қилади .Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом давоми...

2869 19:00 / 04.11.2023
Ушбу китобимизнинг асосий мақсадига назар соладиган бўлсак, ваҳдатул вужуддан сўз очмасак ҳам бўлар эди. Чунки бу китобда биз сунний тасаввуфдан сўз давоми...

5182 17:00 / 20.07.2019
Куфрнинг зарарлари 1. Куфр соҳиби дўзахда абадий қолади. 2. Куфр бу дунёда хорлик, охиратда зорлик келтиради. 3. Куфр эгасини ҳалокатга етаклайди. 4. Куфрдан кейин давоми...

4619 18:30 / 19.06.2021
Аудиолар

213316 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132538 14:35 / 11.08.2021