1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
«Ҳилол» журнали

«Ҳилол» журналининг 8-сони сотувда

14:03 / 19.11.2019 9957 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз ўқувчи, «Ҳилол» журналининг навбатдаги 8-сони нашр этилди. Журналнинг ушбу сони рабиъул аввал ойи муносабати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланди. Ушбу сонда сиз азиз ўқувчиларга «Расулуллоҳнинг шамойиллари», «Пайғамбаримизни танийсизми?», «Ошиқ уммат ойи» деб номланган мақолалар, айниқса, эътироф рукни остида «Аллоҳнинг охирги пайғамбари» сарлавҳали мақолалар ўрин олган.

Бундан ташқари, суннатга оид «Пайғамбар алайҳиссалом буюрганлар», «Уч нарса борки...», «Пайғамбар алайҳиссаломнинг мажлислари», «Тиббун-Набавий» шунингдек ибрат, эҳтиром, маълумотхона, муслималар саҳифаси, адабиёт, саҳобалар ҳаёти, хотира, томчида қуёш... каби ибратли ва ҳикматга тўла рукнлари остида маълумотлар берилган.

Жумладан, суннатга оид мақолада «Пайғамбар алайҳиссалом буюрганлар» сарлавҳали мақола ҳар қандай мусулмон учун қилиниши зарур бўлган маълумотлардан иборат. Ушбу мақола муаллифи Закариё Аҳмад энг муҳим бўлган суннат ибодатларини тўплаган ҳолда сиз ўқувчиларга тақдим этган.

Қолаверса, маълумотхона рукнида «Муҳаммад» исмининг маъноси нима? сарлавҳали мақола барча мўмин-мусулмонлар учун керакли маълумотлардан биридир. Қуйида журналдаги ушбу мақоладан қисқача маълумот берамиз.

Ҳар бир номнинг маъноси ва кўтарган юки бўлади. Хўш, биз севган «Муҳаммад» исмининг маъноси нима?

Арабча «Муҳаммад» исми – «тўхтовсиз, тинимсиз, ҳамиша мақталадиган» деган маънони билдиради. Бу исм эгаси мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари жуда ҳам кўп, бутун фазилатлар эгаси ҳисобланади.

Барча пайғамбарлар мақталади, аммо пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтовсиз мадҳ қилинадилар. Барча пайғамбарларнинг мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари мавжуд, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламники эса уларникига нисбатан кўпроқ. Барча пайғамбарлар фазилат эгаси бўлишган, умматларига намунали, ибратли, комил инсон сифатида намоён этилган, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўзларида бутун фазилатларни жамлаган ва қиёматгача келадиган бутун инсоният учун мукаммал гўзаллик намунаси бўлиб қоладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг ва мендан олдинги пайғамбарларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагида бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб қойил қолишади ва: «Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганида эди!» дейишади. Мен ўша ғиштман, мен пайғамбарларнинг сўнгисиман», дедилар» (Бухорий, Муслим, Термизий ва бошқалар ривояти).

Пайғамбаримизнинг яна бир исмлари – «Аҳмад»нинг маъноси эса, Аллоҳ таолога кўпроқ ҳамд-мақтовлар айтувчидир.

Барча пайғамбарлар Аллоҳ таолога ҳамд-мақтовлар айтишган, аммо пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан кўра кўпроқ айтганлар.

«Муҳаммад» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг буюк ва машҳур исмлари. Мусулмон бўлиш учун «Муҳаммадур росулуллоҳ» дейиш керак, аммо «Аҳмаду росулуллоҳ» деса, кифоя қилмайди (Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, «Субулул ҳудо вар-рашод фий сийрати хойрил ъибод»).

Дарҳақиқат, У зотнинг сийратлари, ҳаётлари, хулқлари ўрганилгани сайин ҳар гал янги-янги қирралари кашф этиб борилаверади. У зотнинг ҳаётлари инсонларга муҳаббат, шафқат, фазилат ва самимият билан тўлиб-тошгандир. У зот алайҳиссалом башариятга Аллоҳнинг энг мукаммал ва охирги дини Исломни танитганлари учун ҳам умматнинг ҳар қанча суюши, муҳаббат қўйиши, эҳтиром кўрсатишига муносибдирлар, лойиқдирлар.

Биз Сизни ўзимиздан ҳам, аҳли-аёлимиздан ҳам, дунёдаги барча инсонлардан ҳам ортиқ севамиз, эй Аллоҳнинг Расули!

Islom.uz портали

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғоя муаллифи Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳБош муҳаррир Исмоил Муҳаммад СодиқБош муҳаррир ўринбосари Аҳмад Муҳаммад ТурсунМасъул котиб Маҳмуд давоми...

4734 18:00 / 21.12.2021
Дунё тарихида оддий ҳақиқатнинг бири шуки, илму фансиз ҳеч бир юрт, ҳеч бир халқ, ҳеч қандай жамият тараққиётга эриша олмайди. Ислом маданиятининг гуллабяшнаши, давоми...

2385 15:22 / 15.05.2019
Астасекин ўқувчиларнинг қалбидан жой эгаллаб бораётган .Ҳилол, журналининг навбатдаги 3 24сони нашрдан чиқди. Журналнинг бу галги сони Ислом билан шарафланган давоми...

10127 21:01 / 12.03.2021
Кўпчилик мухлислар кўнглидан жой эгаллаган .Ҳилол, журналининг янги ndash 1 22сони, сиз азиз ўқувчиларга, тақдим этилди. Журналнинг доимий анъанасига содиқ қолган давоми...

5825 15:00 / 11.01.2021