1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Naqshbandi Tourism Festival–2019» номли халқаро тадбир ўз якунига етди

16:05 / 07.11.2019 2490 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, жорий йилнинг 31 октябрдан 7 ноябргача Ўзбекистонда Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» билан «HILAL TRAVEL» сайёҳлик ташкилоти, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамкорлигида зиёрат туризми йўналишида «Naqshbandi Tourism Festival–2019» номли халқаро тадбир ўтказилиши режалаштирилган эди.

Ушбу ҳамкорликка мувофиқ юртимизга ташриф буюрган Малайзиянинг «Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти» нинг 185 нафар нақшбандия тариқати вакиллари Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз ва юртимиздаги бошқа муқаддас қадамжолар зиёратидан сўнг бугун 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрига етиб келишди. Меҳмонларнинг навбатдаги зиёратлари шаҳримиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасидан бошланди. Кўп сонли ҳисобланган зиёратчилар пешин намозини фазилатли шайх ҳазратлари номи берилган муҳташам масжидда адо этишди. Пешин намозидан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасидаги анжуманлар залига ташриф буюришди.

Сўнгра «HILAL TRAVEL» сайёҳлик ташкилоти бошчилигида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир анъанага кўра, Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни юртимизнинг машҳур Қуръон ҳофизи Ҳасайнхон Яҳё Абдулмажид ўқиб берди.

Тиловатдан сўнг зиёратчилар ва меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг фаолиятлари, дунё мўмин мусулмонлари учун қилган хайрли ишлари, илмий мерослари, шунингдек муборак рамазон ойида қуриб фойдаланишга топширилган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг бунёд этилиш тарихи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг шайх ҳазратлари ҳақида айтган илиқ фикрлари акс этган видеолавҳа намойиш этилди. Қолаверса, Малайзия «Дунё суфийлар маркази»нинг 185 нафар нақшбандия тариқати вакилларининг 31 октябрдан 7 ноябргача қилган зиёратлари ҳам видеолавҳада тақдим этилди.

Тақдимотдан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди бош имом-хатиби, «Ҳилол-нашр» матбаа нашриёти ва «islom.uz» портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ сўзга чиқди: У ўз нутқида узоқ-яқин юртлардан тасаввуф шайхларини мангу қўним топган маконларини зиёрат қилиш учун келган зиёратчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Шундан сўнг дунёга машҳур олиму фузалолар, фан ва жамоат арбоблари мавъизалар қилишди. Анжуман сўнгида улуғ шайх олимлари ва уламолар ҳамда барча тадбир иштирокчилари дуои хайрлар қилишди.


Анжуман ўз ниҳоясига етгач, аср намози адо этилди, сўнгра «Naqshbandi Tourism Festival–2019» номли халқаро фестивалининг Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳатлари ўз якунига етди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки ушбу халқаро фестиваль доирасида 15 давлат, жумладан Малайзия, Бангладеш Халқ Республикаси, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Франция, Албания Республикаси, Покистон, Сурия, Жанубий Африка Республикаси, Россия, Буюк Британия давлатларидан тахминан 200 га яқин зиёратчилар ташриф буюришди. Уларнинг орасида кўпгина жаҳонга машҳур олимлар, фан ва жамоат арбоблари, туристик ташкилот вакиллари ҳам борлиги қувонарлидир албатта.

Айтиш жоизки, бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистондаги зиёрат туризмига хусусан, кўҳна шаҳарларимизни, юртимиздан етишиб чиққан фозилу уламолар, донишмандлар, машойихларнинг ҳаёти, асарлари ва илмий меросини ўрганишга ва ўз кўзи билан кўришга қизиқиши ниҳоятда баланд.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Кеча 2019 йил 29 май куни Тошкент вилояти .Яланғоч ота, жоме масжидида Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Ушбу хатмонага юртимизнинг барча ҳудудларидан азиз давоми...

2246 14:00 / 30.05.2019
2019 йилнинг 1115 март кунлари Индонезияда ЖанубийШарқий Осиё ва Тинч океани АСЕАНнинг бошқа мамлакатлари учун XI халқаро Қуръон ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

2059 08:00 / 10.03.2019
АОКАда ўтказилган брифингда .Вақф, хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонд томонидан 20182021 йилларда мамлакатимиздаги диний таълим давоми...

1611 11:30 / 28.09.2021
.Бу йил Ўзбекистонда исломий молия тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига қўйилади, дейди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод давоми...

2011 17:06 / 20.05.2024
Аудиолар

211079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130338 14:35 / 11.08.2021