1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Бу дунё имтиҳонга тайёрланиш учун

13:30 / 31.10.2019 2760 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз инсонларга жуда кўп неъматларни берган. Шулардан энг гўзали севиш ҳиссидир. Севгининг ҳам ҳар хил кўриниши бор. Ҳақиқий асл ишқ илоҳий Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган чексиз севги ҳисобланади. Ҳар қандай муҳаббат бирор эҳтиёж ёки манфаатларга асосланган бўлади. Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг якуни Жаннат ва ундаги мислсиз таърифи ақлимизни хайрон қолдирадиган туҳфалар, кўрсатиладиган ҳурмат, туганмас ҳузур-ҳаловат ва энг олий мақом Аллоҳнинг жамолидир.

Яна шундай неъматларнинг аълоси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жам бўлиш бахтидир. Аллоҳ биз ожиз бандаларига турли хил синовларни юборганида, дард бериб синаганида, бошимизга мушкул иш тушганида унгагина суянамиз, ўзидангина ёрдам сўраймиз. Бу уч кунлик ҳаёт аталмиш синов диёри ҳар кимни синайди, лекин биз умидимизни сўндирмасликка харакат қилиб, фақат шу синовлар ортидан енгиллик, машаққатлар ортидан роҳат келишини баъзан унутиб қўямиз. Бу дунё имтиҳонга тайёрланиш учун.

Инсонларни абитуриентларга қиёсласак, қайта топшириш имконимиз йўқлигини ҳисобга олсак, бажараётган амалимиз, оғзимиздан чиққан гапларимиз, куч қувватимиз Роббимиз розилигига аталганми деб ўзимизга савол беришимиз керак. Ишққа мубтало одам қандай қилиб бўлсада ўз севгисини изҳор қилишга маҳбубининг висолига етиш умиди билан яшайди. Бу йўлдаги қийинчилик асло сезилмайди. Оламдаги ҳеч бир нарса Аллоҳ жамолини кўриш бахтидан устун бўлолмайди.

Назарингдан четда қолсам,
Юзим қаро бўлди нетай.
Сарбонидан айрилгандай,
Манзилимга қандай етай.

Агар нигоҳ ташламаса,
Бу не хижро, бу не хасрат.
Агар кўзин ёшламаса,
Бу не алам, бу не ғурбат.

Ошиқ аҳли дарди бирлан,
Шошди ақлим, ёнди жисмим.
Девоналар дарди бирлан,
Тилка пора юрак бағрим.

Нетайки, назаринг солмай,
Кунда мени адо қилдинг.
На кун, на тун бари бирдай,
Фарқлолмадим кўзим кўрдай.

Қалб кўзимга ўзинг нур бер,
Дил боғимга гўзал гул бер.
Юрагимга ҳузур завқин,
Ишқ сурурин умидин бер.

Ошиқлигим фақат сенга,
Насиб этгин муҳаббатга.
Аллоҳ қайтар куним мени,
Насиб этгин висолингга.

Саодат Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
300Роббимдан кўп мадад сўраб, қайтсам яна сўз аслига,Росулимни шарафлай мен, изоҳ бериб пок наслига,Шафоатдан умидим кўп, учраштирса Ҳақ васлига,Дийдорингни кўрмоқ давоми...

2209 09:10 / 28.09.2019
Қалб унга тўлган нарса билан жисмни ҳаракатга келтиради. Кўз ва қулоқларимиз қалбимизни тўлдирувчи маълумотларни қабул қилувчи тана аъзоларимиздир. Қалб нима давоми...

3654 17:15 / 16.09.2019
Тасаввур қилинг, дунёдаги энг донишманд одам билан сафарга чиқиш имкониятига эга бўлдиниз. У шундай бир донишмандки, сиздан олдин ҳам, сиздан кейин ҳам у билан давоми...

4772 11:10 / 01.10.2019
Икки ўғлим тортишиб жанжаллашиб қолди. Ҳеч ажрата олмадим. Нимани талашаётганини сўрасам, давлатларнинг байроқлари туширилган расмлар ҳақида экан. Жаҳлим давоми...

9981 11:10 / 29.02.2020