1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

65-боб. Ёмон қўшни

15:59 / 25.10.2019 2974 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: كَانَ مِنْ دُعَاءِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَارِ السُّوءِ فِي دَارِ الْمُقَامِ، فَإِنَّ جَارَ الدُّنْيَا يَتَحَوَّلُ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари орасида «Аллоҳим! Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ тилайман. Чунки бу дунёдаги қўшнини ўзгартирса бўлади», дейилгани ҳам бор эди».

Шарҳ: Бу дунёдаги қўшнини ўзгартирса бўлади, лекин у дунёдаги қўшнини ўзгартириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ёмон қўшнидан паноҳ сўралар экан. Қўшнининг ёмон бўлиши кишининг бадбахтлигидан бир аломат экан, чунки унинг ёмонлиги сабабли қўшниларда туну кун ҳаловат йўқ, ҳаётлари уриш-жанжал, хавф-хатар, кўнгилсизлик билан ўтади.

 

عَنْ أَبِي مُوسَى: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَقْتُلَ الرَّجُلُ جَارَهُ وَأَخَاهُ وَأَبَاهُ».

 

Абу Мусодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То кишилар қўшнисини, ака-укасини, ота-онасини ўлдирмагунча, қиёмат бўлмайди», дедилар».

Шарҳ: Демак, қўшничилик алоқаларининг ёмонлашиши ҳам қиёматнинг яқинлашиш аломатларидан бири экан. Қўшниларнинг бир-бирини ўлдириши, боланинг ўз ота-онасини, ака-укасини ўлдириши қиёмат қоим яқинлашганининг аломатларидан экан. Шунинг учун ота-она, ака-ука, ёр-биродар, қўни-қўшнилар билан ниҳоятда яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қўшнисини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.

2. Ака-укасини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.

3. Ота-онасини ўлдириш қиёмат аломатларидан бири экани.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Садақаи жория, атамасини сўзмасўз таржима қиладиган бўлсак, маъноси .оқиб турувчи садақа,га тўғри келади. Бунда дунёдан ўтган шахсга атаб, савоби унга тегсин, дея давоми...

2168 15:42 / 08.03.2025
68. Аъмаш, Ҳасан ибн Амр ва Фитрдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қилганига яраша жавоб қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас. Силаи раҳм қилувчи ndash давоми...

2615 12:36 / 03.04.2019
Наманганлик етук уламолардан мавлоно Довудхон тўра 19452020 раҳматуллоҳи алайҳнинг отаоналарига муносабатлари ва хизматларини адо этишлари салафи солиҳларга давоми...

1468 13:17 / 12 январь
88. Анасдан ривоят қилинади.Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У ерда мен, онам ва холам Умму Ҳарамдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. давоми...

3287 16:00 / 25.06.2019